
Олманинг фойдали хусусиятлари кўпчиликка маълум. Ер юзида энг кўп тарқалган мева турларидан бири ҳам айнан олмадир.
Маълумотларга қараганда, дунё мамлакатлари бўйича ушбу меванинг 20 мингдан ортиқ навлари мавжуд. Улар бир-биридан ранги, шакли, ҳажми, мазаси, таркиби ва тўйинтириш даражаси билан фарқланади.
100 грамм мева таркибида 0,4 гр. оқсил, шунча миқдорда ёғ, 10 гр. углевод мавжуд. Бу кўрсаткичлар тахминий бўлиб, улар олманинг тури ва тусига қараб фарқланиши мумкин.
Бу мевада фойдали клечаткалар, пектин, А, С, В1, В2, В9, РР витаминлари, кальций, калий, фосфор, натрий сингари моддалар учрайди. Микроэлементлардан темир, йод, марганец, мис, рух, фтор, кобальт, молибден мавжуд.
Яшил олма бошқаларига қараганда нордонроқ бўлиб, таркибида шакар моддаси оз миқдорда учрайди. Шу сабаб унинг тўйимлилик даражаси жуда паст. Аммо, унда қизил олмага нисбатан темир моддаси кўп. Қолаверса, яшил тусдаги олма аллергия чақирмайди. Уни диабет билан оғриган беморлар истеъмол қилиши тавсия этилади.
100 грамм қизил олма 45-50 килокалорияга эга. Ундан жем, мураббо, мевали салатлар ва ширин десерт тайёрлаш мумкин. Меъда ширасида кислоталик даражаси ортиши билан азият чекувчи беморларга айнан шу турдаги олма тавсия этилади. Аллергияга мойиллиги бор инсонлар бу рангдаги олмадан истеъмол қилмаганлари маъқул.
Бу мева таркибидаги темир моддаси катталар, болалар, айниқса, ҳомиладор аёллар учун жуда фойдали саналади. Шунингдек, зарарли меҳнат билан шуғулланувчи инсонлар учун ҳам уни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Чунки, таркибидаги пектин моддаси токсик (заҳарли) моддаларга қарши махсус воситадир.
Олмада йод миқдори бошқа меваларга қараганда анчайин юқори. Масалан, апельсин ва бананга нисбатан унда йод моддаси 7-10 баробар юқори. Шу сабабли қалқонсимон без фаолиятини яхшилаш мақсадида ҳам уни истеъмол қилиш айни муддао.
Қолаверса, у қондаги холестерин миқдорини тушишига кўмаклашади. Бундан ташқари мазкур мева таркибида бактерияларга қарши курашувчи ҳамда яллиғланишга қарши моддалар мавжуд бўлиб, меъда-ичак фаолияти муаммолари, йўғон ичакнинг яллиғланиши, дизентерия (ич кетиши)да тавсия этилади. Олмадан тайёрланган шарбат асабларни тинчлантирувчи ва руҳий зўриқишга қарши восита саналади. У организмда моддалар алмашинувини меъёрлаштиради. Ўт пуфагининг сурункали яллиғланишида ҳам тавсия этилади. Сабаби мазкур мева сафро ҳайдовчи ва пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга.
Бундан ташқари олма таркибидаги калий юрак тизими фаолиятини яхши ишлашида ўзининг муносиб ўрнига эга. Кальций, фосфор ва темир моддаси эса қондаги гемоглабинни нормаллаштиради. Яна мазкур мевада организмдаги хилтларни тозалаш хусусияти ҳам мавжуд. У парҳез тутаётган инсонлар учун ажойиб егулик саналади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликОна сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди
Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис
Тиббий сабоқларНафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?
Нафас олиш – ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бо
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
