Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Олма – тетиклаштирувчи мева

24.08.2017
66 марта ўқилди
Олма – тетиклаштирувчи мева
  • Олма дунёдаги энг кўп етиштириладиган мева ҳисобланади. Унинг 7500 дан ортиқ тури мавжуд.
  • Олма боғлари Ернинг деярли беш милён гектар ҳудудини эгаллайди. Мевали дарахтнинг ҳар иккитасидан бирини олма ташкил қилади.
  • Ўртача олмада 80 калория бўлади. Унинг таркибида ёғ, натрий ва холестерин йўқ.
  • Олмани пўсти билан еган маъқул, чунки барча фойдали моддалар пўст остида йиғилади. Олма пўчоғида овқат ҳазм қилинишини яхшиловчи целлюлозалар кўп.
  • Олма қондаги холестерин миқдорини камайтиради.
  • Яшил олма суяк ва тишларни мустаҳкамлашда, шунингдек, саратоннинг олдини олишда яхши фойда беради.
  • Иммунитетни кўтариш ва кўриш қобилиятини яхшилашда сариқ рангдаги олмалар тавсия этилади.
  • Қизил олма хотира ва юрак фаолиятини яхшилайди, баъзи турдаги саратон касалликларининг олдини олади.
  • Археологлар олманинг 6500 йил олдин ўстирилганини исботлашган.
  • 80 та расмий гербга олма сурати туширилган.
  • Пекинда ўтказилган фестивалда рекорд нархдаги улкан олма сотилган. Унинг оғирлиги 600 грамм бўлиб, 69 минг юан ёки 10,2 минг долларга баҳоланган.
  • Ширин навли олмаларни гастрит ва юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчилар еҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши керак. Кўп ҳолларда уларга олма ейиш тавсия этилмайди.
  • Кесилган жойи дарров тўқ тусга кирувчи олма энг яхши олма саналади.
  • Олма ҳажми қанча кичкина бўлса, таркибида витамин ва элементлар шунча кўп бўлади.
  • Олма – тетиклаштирувчи мева. Бир дона олма бир стакан кофенинг ўрнини боса олади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайдиСаломатлик

Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис

11.10.2024906
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592