Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати: тез тиббий ёрдам тизимида ҳар бир чақириққа сарфланаётган маблағ уч баравар оширилди

11.08.2017
62 марта ўқилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати: тез тиббий ёрдам тизимида ҳар бир чақириққа сарфланаётган маблағ уч баравар оширилди

“Соғлом авлод” газетаси ва “Соғлом она ва бола” аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Стол атрофида” давра суҳбатида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Мавлуда Ходжаева мамлакатнинг соғлиқни сақлаш тизимида парламент назорати борасида фикр билдирди:

– Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилиши ва Конституция кунига бағишланган маросимда “Аҳолимиз учун иккита муҳим масала бор: бу соғлик ва тинчлик”, деган эди. Жорий йилнинг 24 февраль куни ўтказилган йиғилишда эса мамлакатдаги аҳоли саломатлигини Қонунчилик палатаси, тинчлик масалаларини Сенат ўз зиммасига олиши кераклигини таъкидлади. Шундан кейин Олий Мажлис Қонунчилик палатасида аҳоли саломатлигини асраш, уларни дори-дармон билан таъминланиши масалалари назорати бўйича мувофиқлаштирувчи парламент комиссияси тузилди. Ўтган уч-тўрт ой ичида комиссия амалга оширган ишларни чуқур таҳлил қилиб берди. Комиссияга ҳар бир вилоятдан битта депутат киритилди, шунингдек, молия ва иқтисодиёт вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар аъзо бўлиб, спикер бошчилигида қаттиқ ишлади. Тезкорлик билан комиссиянинг низоми ишлаб чиқилди. Ҳудудларда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ҳузурида ҳудудий комиссиялар ҳам тузилди.

Комиссия жойларда ишни ўрганганда тез ёрдам тизимида ҳар бир чақириққа сарфланаётган маблағ 480 сўмни ташкил этиши аниқланди. баъзи туманларда эса унданда паст 450 сўм... Баъзиларида 500 сўмдан ошмаган. Рақамлардан кўриниб турибдики, жуда кам маблағ ажратилган. Ваҳоланки, катта туманларда 100 тагача ва ундан ортиқ чақириқ бўлиши мумкин. Очиқ айтганда, комиссияда бу масала муҳокама қилинди, тегишли вазирликлар олдига вазифалар қўйилди. Маблағни кўпайтириш лозимлиги таъкидланди. Мана бугунги кунда ушбу йўналишга маблағ ажратиш уч бараварга ўсди. Ҳозир ҳар бир тез ёрдам чақириғига ажратилган маблағ 1200 сўмни ташкил қилади. Бу ҳам аслида етарли эмас, рақамлар ўсиши керак. Бугунги талабга қараганда камлик қилади. Ҳозир тез ёрдам хизматида махсус бригадалар учун 41та, туғруқ бригадалари учун 36 хил дори воситалари бўлиши лозим. Бироқ, аҳоли тез ёрдам чақирганда баъзи дори-дармонлар тугаб қолган ҳолатлар кузатилмоқда. Бу эса эҳтиёж кўплигини, дори-дармон таъминотини янада кучайтириш зарур эканини кўрсатади. Бу борада парламент комиссияси олдида бажарилиши лозим бўлган вазифалар талайгина...

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592