Олис қишлоқларга ўқув қуроллари кўчма мактаб дўконлари орқали етказиб берилмоқда

Жиззах вилоятида 2017-2018 ўқув йилида 540 умумтаълим мактабида 207 минг 600 дан зиёд ўқувчи таълим олади. Айни кунларда ана шу ўқувчилар сонидан келиб чиқиб ташкил этилган мактаб бозори ва ярмаркаларида 26 турдаги ўқув анжомлари сотилмоқда.
Вилоят ва туман марказларидаги бозорлардан ташқари, қишлоқларда аҳолига қулай бўлган таълим муассасаларида мактаб ярмаркаси, олис ҳудудларда мактаб дўконлари фаолияти йўлга қўйилди. Фориш туманидаги олис ва аҳоли сийрак жойлашган "Арнасой", "Дарвоза", "Омонгелди" қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудига ўқув қуроллари кўчма мактаб дўконлари орқали етказиб берилмоқда.
Ярмаркалардаги барча савдо дўконлари терминал, назорат-касса аппарати билан таъминлангани харидорларга янада қулайлик яратмоқда.
– Мактаб бозори ва ярмаркалари фаолиятини мувофиқлаштириш учун вилоят халқ таълими бошқармасидан мутахассислар бириктирилган, – дейди вилоят халқ таълими бошқармасининг давлат таълим стандартлари мониторинги бўлими бошлиғи Б.Пардаев. – Улар солиқ инспекцияси ва маҳаллий ҳокимликлар вакиллари билан бирга, мактаб бозори ҳамда ярмаркаларининг доимий ишлаши, сотилаётган ўқув қуролларининг сифати, мактаб таълими стандартлари талабига жавоб бериши устидан доимий назорат қилиб бормоқда. Ўқув воситалари харид қилиш масаласида ота-оналарга маслаҳатлар берилаётир.
Мактаб ярмаркаларини ўқув қуроллари ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш учун йирик савдо ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари жалб этилган. Барча савдо тармоқларида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилмоқда.
Тошқул Бекназаров,
ЎзА
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
