Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Хитойнинг Куинан шаҳрида ўтказилган Осиё-Океания Олимпия саралаш мусобақасида 5 олтин ва 2 кумуш медални қўлга киритди.
Нуфузли мусобақада ўттиздан зиёд давлатдан жами 226 боксчи совринли ўринлар билан бирга жорий йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун курашди.
Ҳамюртларимиз Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Шахрам Ғиёсов, Элшод Расулов, Рустам Тўлагановлар рақиблари устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Вазни 91 килограммдан юқори бўлган спортчилар беллашувида Баҳодир Жалолов ва хотин-қизлар ўртасида вазни 51 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида Ёдгорой Мирзаева кумуш медаль билан тақдирланди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларЎсмир ёшдаги фарзандга янада эътиборлироқ бўлиш лозим(ми?)
Кечагина дунёга келган фарзандингиз бугун ўспирин йигитга айланди. Бўйи бўйингизга тенглашган, ўзини катталардек тутишга чоғланган жигарбандингизнинг ўқишда, ҳаётда эришаётган юту
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
