Олимлар очлик саломатликка қандай таъсир кўрсатишини ўрганишди

Америкалик олимлар очлик ва муҳтожлик даври инсоннинг кейинги тақдирига қандай таъсир ўтказганини тушуниш мақсадида ўрта асрларда яшаб ўтган одамларнинг суяк қолдиқларини ўрганиб чиқишди. Тадқиқот натижалари “American Journal of Physical Anthropology” журналида чоп этилди, деб ёзади Соф.уз сайти.
Олимлар кишиларнинг гуруҳ бўлиб биргаликда кўмилиши табиий офат, очлик ва шу каби ҳодисалардан далолат беришини, алоҳида қабрлар эса нисбатан фаровон даврларда пайдо бўлганини тахмин қилишди.
Олимлар шунингдек, бошдан кечирилган стресснинг икки белгисини аниқлашди ва уларнинг дафн этилган икки гуруҳда қанчалик тез учрашини ўрганиб чиқишди.
Натижаларда қарама-қаршиликка дуч келинди. Оғир дамларда яхши ҳаёт кечирилган вақтга қараганда стресснинг биринчи белгиси учрайди – эмалнинг гипоплазияси (стресс туфайли тиш эмалининг яхши ривожланмаслиги, тиш шаклланишида озуқа етишмовчилиги ёки жароҳатлар).
Иккинчи индикатор – суякнинг ўсиши. "Инсон стрессни бошдан кечираётганида – бу шунчаки касаллик, синиш ёки кун бўйи оғир юк кўтариш – унинг суяклари ўсишни ва ўзини мустаҳкамлашни бошлайди. Бу белги кўпроқ нисбатан яхши даврларда яшаган кишиларда учраган, бу тадқиқотчилар учун кутилмаган ҳолат бўлди", – деб изоҳ беради тадқиқот муаллифларидан бири Саманта Юсси.
"Суякнинг ўсиши – бу соғлиғида муаммолар бўлган кишиларда учрайдиган ёмон ҳолат. Бироқ бизнинг тадқиқотларимиз кўрсатишича, суяги ўсиш кузатилган кишилар аксинча соғлом бўлишган. Суяк ўстиришга икки ҳафта кетади. Шу сабабли стресс чақирган ҳодиса ўлимга олиб келувчи даражада аҳамиятли бўлган бўлса, биз ҳозир суякларнинг ҳолатидан бу ҳақида билиб олишимиз амри маҳол", дея давом этган Юсси.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
