Олимлар мия саратони ва мобил телефонлар ўртасидаги боғлиқликни рад этди

Австралиялик олимлар жамоаси Cancer Epidemiology журналида мобил телефонларнинг таъсири ва мия саратони пайдо бўлиши эҳтимолининг ошиши бўйича олиб борилган 29 йиллик тадқиқотлар натижаларини эълон қилди. Улар гаджетдан фойдаланиш ҳалокатли касалликка олиб келмаслигини таъкидлаш имконини беради.
Мутахассислар 1982–2012 йилларда рўйхатга киритилган 19 минг 858 нафар эркак ва 14 минг 222 нафар аёлнинг саратон билан касалланиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, 1987–2012 йилларда мобил телефонлардан фойдаланиш ҳақидаги миллий маълумотларни таҳлил қилиб чиқди.
Бошланғич босқичда мобил телефонлар деярли тарқалмаган эди, финалда эса гаджет тадқиқот иштирокчиларининг 90 фоизида бўлган.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, эркаклар орасида мия саратони билан касалланишнинг ўртача даражаси бироз кўпайган. Аёллар орасида эса миянинг онкологик касалликлари ташхиси билан боғлиқ ҳолатлар сони барқарор ўсиб борган, аммо бу тенденция мобил телефонлардан деярли умуман фойдаланилмаган 70-йиллардан бошлаб кузатилган.
Аввалроқ олимлар мобил телефондан фаол равишда фойдаланиш мия саратонига чалиниш хавфини 150 фоизга оширишини тахмин қилган эди. Австралияликлар орасида бундай фаолликни намоён қиладиган кишилар тахминан 19 фоизни ташкил этади. Бу ушбу гуруҳда саратон ҳолатлари 2 мингдан ортиқ бўлишини билдиради, аммо статистика бўйича улар бор-йўғи 1435 та бўлиб чиқди.
Хулоса сифатида олимлар таъкидлашича, бугунги кунда жуда кўпчилик австралияликлар 20 йилдан ортиқ вақт давомида мобил телефонлардан фойдаланиб келмоқда. Ҳатто шуни ҳисобга олганда ҳам мия саратони ривожланиши хавфи уларнинг ҳар бирида ўртача ҳар қандай кишидагидан кўра юқори эмас.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларКўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!
Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларид
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
