Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Олимлар инсон эмбриони ДНКсидан касалликларга сабаб бўлувчи генни “кесиб олишди”

03.08.2017
63 марта ўқилди
Олимлар инсон эмбриони ДНКсидан касалликларга сабаб бўлувчи генни “кесиб олишди”

АҚШда бир гуруҳ америкалик ва жанубий кореялик олимлар инсон эмбриони ДНКсидан касалликлар ривожланишига сабаб бўладиган генни олиб ташлашди. Бу ҳақидаги тадқиқот Nature журналида эълон қилинган.

Олимлар CRISPR-Cas9 — генни таҳрирлаш воситасида мутацияли генни ажратиб олишга муваффақ бўлишди. Бу ген ҳар беш юз одамдан бирида учрайдиган ҳамда кутилмаган ўлимга сабаб бўлувчи юрак хасталиги — гипертрофик кардиомиопатияга олиб келади.

Эксперимент 58 та ҳолатдан 42 тасида, яъни 72 фоиз ҳолатда муваффақиятли чиқди. Эмбрионлар беш суткалик ривожланишидан сўнг йўқ қилиб ташланди.

Эксперимент пайтида олимлар 12 та соғлом аёлни генида тегишли мутация бўлган эркаклар уруғлари билан уруғлантиришди. Бир вақтнинг ўзида улар аёл тухум тўқималарига CRISPR-Cas9ни қўшишди, у эса ўз навбатида эркак кишининг ДНКсидан мутацияланган генни ажратиб олди.

The New York Times газетасининг ёзишича, олимлар ДНКни “тузатиш” учун яратилган соғлом сунъий генни тухум тўқимасига жойлашди. Аммо эмбрионлар унинг ўрнига она-ДНКнинг соғлом генидан фойдаланишган. “Биз шуни аниқладикки, агар геннинг соғлом нусхаси бўлса, эмбрионлар ўзини ўзи “тузатишади”, деди олимлардан бири Шуҳрат Миталипов*.

Бу тадқиқот кўзсатдики, инсон генини CRISPR-Cas9 ёрдамида ўзгартириш ҳамда “дизайнерлик” болаларини (муайян кўз ранги, қоматли ва бошқа шакллар) яратиш бирмунча мураккаб ҳисобланади.

Олимлар айтишича, ДНКда ҳеч қанақа нохуш ўзгаришлар қайд этилмаган. Бундай ўзгаришлар аввалроқ Хитойда ўтказилган тадқиқотларда юз берган эди.

Шуни қайд этиш керакки, эмбрионлар генларини таҳрирлаш ахлоқий нуқтаи назардан жиддий баҳсларга сабаб бўлиб келади. Танқидчилар “дизайнерлик” болалари яратилиши эҳтимолидан хавфсирашади, шунингдек, уларнинг қайд этишича, таҳрирланган геномли одамдаги ҳар қандай ўзгаришлар унинг авлодларига ўтади. АҚШда бундай тадқиқотларга жиддий чекловлар қўйилган. Касалликлар олиб келувчи генларни таҳрирлаш бўйича тадқиқотлар Хитойда ўтказилган бўлиб, муваффақиятли чиқмаган.

Шуҳрат Миталиповнинг қайд этишича, Америка ҳудудида таҳрирланган ДНКли эмбрионларни аёллар бачадонига жойлаштириш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказишнинг иложи йўқ. Бундай технологиялар ушбу соҳа у даражада тартибга солинмаган мамлакатларга ўтиб кетади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726