Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Олимлар фикри: музқаймоқни иссиқ пайтда емаслик керак

30.07.2017
57 марта ўқилди
Олимлар фикри: музқаймоқни иссиқ пайтда емаслик керак

Германиялик олимлар иссиқ пайтларда музқаймоқ ейиш соғлиқ учун зарар экани ҳақида огоҳлантирмоқда. Бундай пайтда музқаймоқ инсоннинг бурун-ҳалқум ҳудудларида яшовчи бактерияларнинг фаоллашувига олиб келади. Ҳалқум, бўғиз, юқори нафас йўллари совқотиши натижасида организм заифлашади ва вирусли, бактерияли касалликлар келиб чиқади, деб ёзади "RuNews24" нашри.

Яқинда япониялик олим Йосихико Кога эрталаб туриб музқаймоқ истеъмол қилиш ақлни тиниқлаштиришини аниқлаган эди. Музқаймоқ реакция тезлигини оширади ва жаҳлни босишга ёрдам бериши айтилганди. Йосихико ўтказган тадқиқотда иштирокчилардан тонгда музқаймоқ ейиш сўралди. Кейин эса улар компютерда бир қанча топшириқларни бажарди.

Тадқиқот натижаларига кўра, эрталаб музқаймоқ истеъмол қиладиганлар янги ахборотларни яхши қабул қилади ва тез фикрлайди, деб топилди.

Профессор музқаймоқнинг совуқлиги туфайли мияда бироз шок ҳолати юз беради, деб ҳисоблайди. Бу назарияни бошқа иштирокчиларда ҳам синаб кўрилди: улар тонгда бир стакандан совуқ сув ичишди. Бу ҳам, албатта мияни тетиклаштирди, лекин музқаймоқчалик эмас. Ҳозир олим музқаймоқнинг айнан қайси таркиби ижобий таъсирга сабаб бўлишини аниқлашга ҳаракат қиляпти.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.20241123