Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан пойтахтимиздаги "Grand Mir" меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши фаолият юритаётган ҳамкор ташкилотларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир БМТ Тарққиёт Дастурининг ОИВга қарши кураш бўйича лойиҳасини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ОИТСга қарши кураш маркази, БМТТД, ЮНЕЙДС вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Семинардан кўзланган асосий мақсад ОИВнинг тарқалишига қарши кураш, ушбу касалликка чалинган шахсларга нисбатан бағрикенгликни ошириш ва бунда давлат, нодавлат, шунингдек, халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини мустаҳкамлашдан иборатдир.
Семинарда сўзга чиққан мутасадди ташкилотлар вакиллари ОИВнинг олдини олиш, касалликка чалинган шахсларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашда фуқаролик жамиятининг ўрни ва вазифалари хусусида фикр билдирдилар. Шунингдек, ОИВ касаллигининг олдини олишга оид қонун хужжатларини такомиллаштириш масалалари, муаммолар ва ечимлар хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари ҳамкор ташкилотлар вакиллари ОИВнинг олдини олиш бўйича миллий анъана ва қадриятларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган дастурларни мамлакатда амалга оширилишини таъминлаш, бу йўлдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортЖигарни ёғ босса...
Жигар – тана саломатлигидир. У қонни тозалайди, сафро ишлаб чиқаради, зарарли микроорганизмларга қарши курашади, гормонларни синтез йўли билан ҳосил қилади. Жигар айнан кечаси яхши
СпортБолажонларга шодлик улашиб...
Куни кеча Шайхонтоҳур туман “Катта ҳовуз” маҳалласида жойлашган Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказида ОИТСга чалинган болалар учун 2024 – Янги йил муносабати билан ўтказилга
