Тошкент Алоқа коллежида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан “Оиламиз мустаҳкам, спортга ошно ҳар дам” шиори остида маданий-спорт тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда тизимдаги ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўзаро куч синашди.
Тадбирнинг биринчи беллашувида иштирокчи оилаларнинг нафақат спортга қизиқишлари, балки уларнинг интеллектуал салоҳиятлари, маънавий дунёқараши, уддабуронлигини намоён этиш талаб этилди. Тадбирнинг иккинчи қисми эса спорт мусобақаларига қаратилди. Оилалар тўртта спорт шартларида ўз кучларини синаб кўрдилар.
Мусобақа натижаларига кўра биринчи ва иккинчи ўринларни “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйининг иштирокчилари Азимовлар ҳамда Дўсматовлар оиласи қўлга киритди. Учинчи ўрин эса “Ғофур Ғулом” нашриёт-матбаа ижодий уйининг Қодиржоновлар оиласига насиб этди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларҚорнингиз дам бўлса...
Қориндаги дам, ғулдираш каби ноқулайликлар тез-тез безовта қилиб турадими? Тиббиётда метеоризм деб аталадиган бу жараён келиб чиқишига нималар сабабчи бўлиши мумкин. Метеоризм – ка
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
Тиббий сабоқларХотирани қандай мустаҳкамлаш мумкин?
Кўпчилик 60 ёшдан ошгандан кейин (айримларда ундан 5-10 йил олдин ҳам) эшитган, кўрган, ўқиган нарсаларини, воқеа-ҳодисалар (хусусан, таниш-билишларнинг исми-шарифи, жой номлари,
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
