Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“ОИЛАМ – ҚУТЛУҒ БОҒИМ” ТАНЛОВИГА

20.05.2013
79 марта ўқилди
“ОИЛАМ – ҚУТЛУҒ БОҒИМ” ТАНЛОВИГА

ОТАЖОНИМГА

Мўмин, қобил фарзанд бўл,

Дейди отажонимиз.

Улар туфайли шодмиз,

Ёруғ кенг жаҳонимиз.

Меҳнат қилиб толмайсиз,

Фарзандим деб эрта-кеч.

Бошимизни силайсиз,

Озор билманг ота ҳеч.

Камола МИРХОЖИЕВА,

Тошкент шаҳар, Ҳамза туманидаги 155-мактаб, 7-синф ўқувчиси.

Хусни гўзал оқ гулим,

Гулбоғимнинг чиройи.

Қачон кирсам боғимга,

Хушбўй ифорли жойи.

У мисоли келинчак,

Оқ юзини очганда,

Бош эгиб салом берар,

Ҳидларини сочганда.

Ўғилой ҲОШИМОВА,

пойтахтимизнинг Ҳамза туманидаги Кўзи ожизлар

мактаб-интернати 8-синф ўқувчиси

БАХТЛИ БОЛАЛИК

Бизлар қувноқ болалар,

Очилган гул-лолалар.

Давру даврон сурамиз,

Ўсиб кучга тўламиз.

Болалик улуғ неъмат,

Эрур барчага бирдек.

У умримиз гул фасли,

Бебаҳо олтин, дурдек.

Шодлигу қувончларга,

Тўлар доимо юрак.

Тўйгунча ўйнанг дўстлар,

Ғам-у ташвиш не керак!

Болалик шундай туйғу,

Қувонч берар дилларга.

Ранги ўхшар гўёки,

Хушбўй, мовий гулларга.

Юлдуз ШеРАЛИЕВА,

"Нафис ғунчалар" тўгараги аъзоси

ОЛМА

Ширин-шакар олмаман,

Ҳаммага хуш ёқаман.

Дерлар, – мевалар зўри,

Шохдан кулиб боқаман.

Витаминга бойдирман,

Татиб кўрсанг биласан.

Емасанг ҳолинг йўқдир,

Есанг соғлом бўласан.

Шохларимни синдирма,

Мўл ҳосилим кўрасан.

Парвариш қилаверсанг,

Мевамни еб юрасан.

Нозима МУРОДОВА,

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани,

40-мактаб, 7-синф ўқувчиси

КОПТОК

Гапга сира кунмайди,

Акаси кеца чопиб.

Қайга борса ортидан,

Синглиси борар топиб.

Раънохоннинг ўзи зўр,

Футболни хуш кўради.

Қачон ўйин бошланса,

Ҳакам бўлиб туради.

Ўйин қоидасида,

Адолат ҳукм сурар.

Лекин бизнинг ҳакамда,

Ҳамиша дурранг бўлар.

Нима қилсин Раънохон,

Ҳисобда адашади.

Икки тараф ҳам бирдек,

Голларни йўллашади.

Махбуба ҚЎЛДОШЕВА,

"Нафис ғунчалар" тўгараги аъзоси

ОНАЖОН

Онажоним меҳрибонимсиз,

Қуёш каби меҳрга коним.

Бу дунёда тенги йўқ буюк,

Сизла шодон ўтар ҳар оним.

Бошим узра парвона бўлиб,

Алла айтиб тунлари бедор.

Жисму жони ўртаниб кетар,

Озор чекиб гар бўлсам бемор.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782