Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Оила ва никоҳ

14.06.2013
49 марта ўқилди
Оила ва никоҳ

Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши қошидаги "Фаол аёллар" даврасининг "Оила ва никоҳ" мавзуига бағишланган семинари бўлиб ўтди.

Назария билан амалиёт уйғунлашган тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳибаси, тарих фанлари номзоди Муборак Юнусхўжаева таваллудининг саксон йиллиги нишонланди ва серқирра, сермазмун, ибратомуз ҳаёт йўли ёритиб берилди. Олиманинг ҳаёт ва ижодига бағишлаб чоп қилинган "Эл ардоғидаги аёл" китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши раиси, академик Саидаҳрор Ғуломов очиб, оила ва никоҳ ўзбек халқининг муқаддас ҳисобланган қадриятларидан бири эканлиги хусусида тўхталиб ўтди.

Семинарда кенгашнинг "Фаол аёллар" давраси раҳбари Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Мунира Қориева, кенгаш масъул котиби Муқима Абдуллаева, профессор Раъно Толипова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова ва бошқалар сўзга чиқишди.

Теглар:#2013/24

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Никоҳдан олдинги тиббий кўрик қай тартибда амалга оширилади?Тиббий сабоқлар

Никоҳдан олдинги тиббий кўрик қай тартибда амалга оширилади?

Оила – инсон ҳаётининг асосий бўғинидир. Оила қўрғони мустаҳкам бўлишини ўйлаб никоҳ олдидан келин-куёвни тиббий кўрикдан ўтказиш янги оиланинг мус­таҳкамлиги ва туғилажак фарзандл

17.12.2021235
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.2024781
Эзгулик йўлиЖамият

Эзгулик йўли

«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол

31.05.2021327
Болажонлар мароқли дам оладиЖамият

Болажонлар мароқли дам олади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл

01.07.2021143