Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ – МАТБУОТ КЎЗГУСИДА

08.12.2012
52 марта ўқилди
ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ – МАТБУОТ КЎЗГУСИДА

Яқинда Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси – ЮНИСЭФ билан ҳамкорликда “Шодлик-Палас” меҳмонхонасида “Оила институтини мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини ёритишда ОАВнинг роли” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди.

Ушбу семинар-тренинг 2012-2013 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган “Ўзбекистон ОАВларининг оила институтини мустаҳкамлаш масалаларини илгари суриш бўйича салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.

Семинарнинг мақсади – босма ОАВ журналистлари ва муҳаррирларининг кенг жамоатчиликка “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга оширишда мамлакатимиздаги фуқаролик институтлари иштироки ҳамда унда жамиятнинг асосий бўғини – оилани давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, ривожланиши ва мустаҳкамланишига доир чора-тадбирларни етказишда билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

Тадбир давомида журналистларга Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини таъминлаш масалалари устувор аҳамиятга эгалигини эътиборга олиб, ОАВнинг аҳоли ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини юксалтириш, бола ҳуқуқлари соҳасидаги миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ, жумладан, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенсияни ўрганиш борасидаги фаолиятини кучайтиришга қаратилган ҳамда мазкур мавзуда материаллар тайёрлашнинг ўзига хос жиҳатлари, маълумот манбалари билан ишлаш, журналистларнинг ушбу мавзуга доир одоб-ахлоқ меъёрлари бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

Теглар:#2012/48

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.2024781
Болажонлар мароқли дам оладиЖамият

Болажонлар мароқли дам олади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл

01.07.2021143
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031