Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!" шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, Ёзувчилар уюшмаси, "Ўзбектеатр" ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси ва қатор тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда педагоглар, таълим тизими фидойилари ва талаба-ёшлар иштирок этди.
Ҳаётимизга изчил татбиқ этилаётган "Таълим тўғрисида"ги қонун, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури жамият ҳаётининг барча соҳалари учун юқори касб малакасига эга мутахассисларни етказиб бериш, билим беришнинг сифати ва мазмунини тубдан яхшилаш, таълим даргоҳларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчиларнинг меҳнатини эъзозлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу жиҳатлар Тошкент шаҳридаги таълим масканлари фаолиятида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Ўтган ўқув йилида пойтахтимиздаги умумтаълим мактаблари 9-синфини 38 минг 317 нафар ўқувчи тамомлади. Қизиқиши, лаёқати ва қобилиятини эътиборга олган ҳолда улар таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олинди. Жорий ўқув йилида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими масканларини 26 минг нафардан ортиқ ёшлар битирди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятБолажонлар мароқли дам олади
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
