Унда ўсмир тарбиясига қандай эътибор қаратиш зарур?
Мамлакатимизда оила феномени ижтимоий ҳаётдаги энг умрбоқий қадриятлардан бири ҳисоблангани боис унга бўлган эътибор катта.
Оила бола учун нафақат унинг руҳий ҳолатини ривожлантириш манбаи балки ижтимоий муносабатлардаги энг кучли таъсир этувчи эталон ҳисобланади. Ижтимоийлаштириш – болани тарбиялаш, фикрлаш доирасини кенгайтириш, нутқини ўстириш, ота-онага, маҳаллага, ҳамда маданий меросимизга ва Ватанга муносабатини шакллантириш демакдир.
Оилада ота-онани доминант (ҳукмронлик билан) фикр юритиши, бола шахсини тўғри баҳоламаслиги, боладаги мустақил фикр юритишда сустликни, тортинчоқ, ўз фикрини ифодалашда қийналиш, қўрқув, журъацизлик каби салбий хислатларни пайдо қилади. Шунингдек болада нутқ ҳам суст бўлиши кузатилади. Натижада бола одамови, яширин исёнкор бўлиб шаклланади. Болалар турли-туман ҳаётий ҳодисалар билан муносабатга киришар эканлар, катталарнинг таъсирида ушбу ижтимоий қарашлар ривожланиб, ўсиб боради. Ота – оналар эса ўз фарзандларига ижтимоий тажрибаларни ўзлаштиришлари учун барча шарт – шароитларни яратишлари лозим.
Айниқса, ота-онанинг бир-бирига дўстона муносабати, меҳрибонлиги, ғамхўрлиги ўз навбатида оилада фарзандларнинг муносабатини ижобий бўлишига ёрдам беради.
Ўсмирлик ёшидаги кризиснинг асосий белгилари:
15-17 ёшларида кузатиладиган “мафкуравий инқироз” даврида ўспиринда турли шахсий муаммолар бирдан кўпайиб кетадики, булар дўстга эга бўлиш, севиш-севилиш, касб танлаш, ўқишга кириш, никоҳ муаммолари, жамият талабларига муносиб бўлиш ва ҳоказо. Бу муаммолар гўёки ёшларнинг жамиятда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий муаммолардан онгини чалғитаётгандай бўлади. Аслида ўспиринлик даврининг бу палласида улар ўз келажаги тўғрисида кўп қайғуради, эртага ким бўлиши, қандай шароитда яшаши ва ижод қилиши, она Ватани тақдири кўпроқ қизиқтиради.
Ўсмирда айнан шу ёшда тенгдошлар билан мулоқот ва ўзаро мулоқот эҳтиёжи ортиб бориб, баъзан тенгдошларининг фикри ва маслаҳатларини ота-она ва ўқитувчиларнинг фикридан юқори қўяди. Ўтиш даврида ота-оналар ва фарзандлар муносабатидаги рўй берадиган муаммолардан бири бир-бирларини тушунолмай қолишларидир. Бу айниқса, оналарда энг кўп эътироз туғдиради. Ота-она ўсмир ёшидаги ўғли ёки қизининг ташқи кўринишига, кийинишига, хатти-ҳаракатига нисбатан талабчан бўлиши, қаттиққўллик билан назорат қилиши улар ўртасидаги муаммоларга сабаб бўлади. Бунинг натижасида бола ўзига ўрнакни четдан қидира бошлайди. бу эса ўз-ўзидан муаммоларнинг янада чуқурлашиб кетишига олиб келади. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун она фарзандининг кўнглида кечаётган хис-туйғуларни тушуниш, унинг сўзларига қулоқ солиш, маслаҳатлар бериб йўналтириши ва доимо уни қўллаб-қувватлаши лозим. Фарзандлар қанчалик ота-оналаридан рад жавобини олсалар, ёки улардаги дунёқарашни, фикрларини “қашшоқ” деб тасаввур қилсалар, уларнинг хулқ-атворларидан қониқмасалар уларга итоат қилишдан кўра кўпроқ қарши фикр билдиришлари устун бўлади.
Оиладаги ўзаро муносабатлар тўғри йўлга қўйилган муҳитда она ўсмир ёшидаги фарзандини ҳиссий-эмоционал ва маънавий жиҳатларига кучли таъсир этишга йўналган бўлади. Ота эса иродавий, ақлий, ижтимоий жиҳатларига таъсир қила олади.
Эмпирик тадқиқотлардан маълум бўлдики, ота-она ўртасида тез-тез низолар, келишмовчиликлар чиқиб турадиган, оиладаги болалар ўртасидаги (ака-ука, опа-сингил ва ҳоказо) низолар одатий бўлган оилада тарбияланган болада тажовузкорликка мойиллик даражаси юқори бўлади. Чунки, айниқса, кичик ёшли бола ўзгалар ўртасида содир бўлаётган низолар ва жанжалларга ўта сезгир ва кузатувчан бўлади. Шунинг учун ҳам оиладаги муомала маданияти, бола онгига илк ёшликдан сингдириладиган мулоқотга оид қадриятлар унинг келажакда ўзгалар билан бўладиган муносабатларининг пойдевори сифатида таъсирга эга бўлиб, мулоқотни тўғри ташкил этилишига боғлиқ.
Тажовузкорликни сусайтиришнинг яна бир йўли психологик ибора билан айтганда “кутилмаган, номувофиқ таъсирнинг қўлланилиши” бўлиб, унга кўра, томонлардан бирининг ёки гувоҳнинг кутилмаган тарзда иш тутиши вазиятни ўзгартиради. Масалан, яна ўша оилавий низо, ёки болалар ўртасидаги жанжални олсак. Бундай ҳолатда жанжалнинг ташаббускори бўлган болага онаси кутилмаганда кўнглига тугиб юрган бирор совға ҳадя қилса, у қаттиқ огоҳлантириш ёки жазони кутганида онасининг самимий ҳазили ҳам уни беихтиёр фикрлашга ва жаҳлини босиб олишга ёрдам беради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
ЖамиятЭзгулик йўли
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол
ЖамиятБолажонлар мароқли дам олади
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
