“Бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака кўтарилади”, деган мақолни бежизга айтишмаган. Тўғрида, қут-барака покиза, осуда, ҳаром луқма йўламаган ошиёнда қўним топади.
Фуқаро Алимардон Сайфиев (исм-шарифлар ўзгартирилди) ҳам иродасизлиги, бир лаҳзалик роҳат-фароғати туфайли ўзининг қутлуғ даргоҳидан баракани учирди. Сўнгги пайтларда ишлари чаппасига кетадиган, аёлининг таъна дашномларию, ота-онасининг берган танбеҳлари ҳам унга кор қилмай қўйди. Ўғлининг эгри ишидан хабардор бўлган падари уни шу йўлга бошлаганларни ич-ичидан сўкар, онаси эса қалтираган қўлларини кўкка чўзган ҳолда бу оғуни тайёрлаган, олиб келган, ўғлига тутганларни аччиқ-аччиқ кўз ёш ила қарғарди.
Ўз қадр-қиммати, йиллар давомида мисқоллаб йиққан обрў-эътибори уни қизиқтирмайдиган бўлди. Энди Алимардонни фақатгина, унинг наздида ўша осмонларга “кўтаргувчи” кукун қизиқтирарди. Аслидаку, бу оғу уни кун сайин наҳс ботқоғига ботираётганини англаб етмасди.
Бугун ҳам пешинга қадар ғафлат уйқусида ётган А.Сайфиев эринибгина ўрнидан турдида нима қиларини билмай қолди. Ишга борай деса ҳеч хоҳиш йўқ. Бошқа ишларга-ку умуман қизиқиш сўнган. Илгарилари шундаймиди?! Феъл-атворида тортинчоқлик бўлсада, ота-онасининг сўзини ерда қолдирмас, масъулиятли йигит эди. Эндичи?! Энди, унинг уйига оралаган “қора дори” ўзига панд берди.
– Ҳаммасига, ўшалар, ҳа, ҳа - ўшалар айбдор. Шу заҳри қотилни менга йўлатишмаганида бинойидек яшаётган эдим-ку, – дея ўзича ғўлдираб, яна “ўшани” қаердан топиш ташвиши тушиб, аста телефон гўшагини тутганича унга ёд бўлиб кетган рақамларни тера бошлади. – Алло, алло, Собит! Учрашсак, бўларди, “доридан” борми? Хўп майли, кўришамиз.
У гўшакни қўйди-ю, танишининг олдига, белгиланган манзилга шошиб чиқиб кетди.
Аслидаку, уни бу йўлга ҳеч ким мажбурламаган. Унинг иродасизлиги ва калтафаҳмлиги пулдан бошқа дарди бўлмаган, пул деса, ҳатто ўз виждонини сотишга ҳам тайёр бўлган кишиларга тайёр “ўлжа”.
Соат чамаси 14:30. Икки таниш келишганидек, Олмазор тумани Себзор даҳасидаги кўп қаватли уйлар атрофида кўришишди. “Тарки одат – амри маҳол”, деганларидек муқаддам судланган Собит Салимов харидори А.Сайфиевдан келишганидек юз минг сўмни олиб, эвазига “икки чек” доридан бердида, дарҳол кўздан ғойиб бўлди. Сабаби у ҳали кўплаб, харидорларга ўз “маҳсулот”ини етказиб бериши лозим. Яна кўплаб хонадонларга ҳаром оралайди, кўпларнинг тинчи, ороми бузилади.
“Мис қозоннинг миси чиқар, беркитганнинг иши чиқар”, деганларидек, С.Салимовнинг ноқонуний фаолиятига дарҳол зийрак ва ўз ишининг моҳир мутахассиси – милиция ходимлари томонидан чек қўйилди-ю, у ўз қилмиши туфайли ўтга тушди.
Оғуфуруш ўз қилмишини инкор этсада, А.Сайфиевнинг келтирган ва бошқа далиллар билан умумлашган ҳолда судланувчи С.Салимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандларига мувофиқ айбдор деб топилиб, унга тегишли жазо тайинланди.
С.Салимов темир панжара ортига тушганида соғлиғи ҳам айтгувлик яхши эмаслиги, оиласининг ягона боқувчисисиз қолгани, ота-оналарининг кексайган чоғида суянчиқсиз қолганлиги, энг ачинарлиси, ёлғиз фарзанди, нуридийдаси отасиз ўсишини ўйлаганмикин?!
Йиллар ўтар, эҳтимол Собит учун аҳамиятсиз туюлган муддат ўтиб унут бўлиб кетар, аммо тинч ва хотиржам оилаларга “оғу” орқали кириб борган уруш-жанжал, азоб-уқубат, “қора дори” таъсирида тўкис оилаларнинг бузилиб кетиши, туғилажак фарзандларнинг ногирон бўлиши каби ўнглаб бўлмас аянчли оқибатларнинг яраси битармикин?!
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
