Тошкент давлат ислом университети қошидаги академик лицейда “Бизни ҳеч ким эзгу ниятларимиздан қайтара олмайди”, деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирни Тошкент давлат педагогика университетининг “Умумий педагогика” кафедраси амалиётчи талаба ёшлари устозлари билан биргаликда ташкил этди. Унда Тошкент давлат педагогика университетининг “Умумий педагогика” кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори Дилноз Рўзиева “Таълим ва ғоявий тарбиянинг уйғунлиги” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, тадбир давомида “Глобал хавфсизлик таҳдид солаётган диний экстремистик оқимлар”, “Диний экстремизм ва терроризмнинг ижтимоий хавфи, инсониятга бугунги таҳдиди” мавзуларида сўзга чиқиб ёшларни ҳамиша сергак ва огоҳ бўлишга чақириб, тинчлигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида академик лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Биз ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!” мавзусидаги иншолар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Унга кўра мазкур лицейнинг 43-гуруҳ ўқувчиси Муниса Мирзатиллаева ғолиб деб топилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
