Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Оғир юк кўтараётганда нима қилмоқ жоиз?

09.08.2021
286 марта ўқилди
Оғир юк кўтараётганда нима қилмоқ жоиз?

Кўпинча (масалан уйни таъмирлагандан сўнг, янги хонадонга кўчиб ўтгач ёки мебеллар харид қилганда) юкни кўтариб белгиланган жойга элтиш зарур бўлади. Шундай вақтда эҳтиётсизлик қилинса, киши бирор жароҳат олиши ҳам мумкин.

Аслида ўта оғир юкларни кўтариш инсон саломатлиги учун зарарли бўлиб, қуйидаги хавфли ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин:
• умуртқа поғонаси остеохондрози хуруж қилиб, зўрайиши;
• мушакларнинг зўриқиши ва мушак спазми ривожланиши;
• умуртқалараро диск чурраси, шунинг­дек киндик ёки чов чурраси юзага келиши;
• радикулопатия (спинал илдизчалар синд­роми) – кўп кузатиладиган невралгик синд­ром бўлиб, бунда умуртқа поғонасидан чиқадиган нервларнинг сиқилиб қолиши оқибатида тананинг турли соҳаларида, шу жумладан бўйин, қўл-оёқ, бел ёки тананинг орқа қисмида оғриқ пайдо бўлади;
• бавосир хуружи рўй бериб, геморроидал қон кетиши;
• бачадон тушиши (аёлларда).

  1. Юкнинг оғирлигини тахминан чамалаб кўринг.
  2. Юкка иложи борича яқинроқ туринг, оёқларингизни кенгроқ очинг, юк оёқларингиз орасида турсин. Мувозанатни сақлаш учун бир оёғингизни сал олдинроққа суринг.
  3. Чўкка тушинг, гавдангизни тўғри ушланг, қўлларингизни юкнинг остига киритиб, уни маҳкам ушлаб олинг.
  4. Юк кўтараётганда оёқларингиз мушакларини зўриқтиринг, гавда орқасидаги мушакларни эса зўриқтирманг.
  5. Оғир юкни кўтараётиб гавдангизни бурманг, чунки бу хол бел санчиб оғриб қолишига сабаб бўлади.
  6. Иккала қўлда биттадан оғир сумка (пакет, халта)ни кўтариш битта қўл билан битта оғир сумкани кўтаришдан хавфсизроқ. Чунки умуртқа поғонасига тушаётган оғирлик бир текисда тақсимланиши лозим.
  7. Юк кўтараётганда ва ташиётганда гавдангизни текис ушланг. Умуртқа поғонаси учун оғир юкдан ҳам кўра бир текис тақсимланмаган оғирлик тушиши хавфлидир.
  8. Агар киши юкни гавдасини қийшайтириб, бир томонга оғиб кўтарса, у унча оғир бўлмаган юкни кўтариш натижасида ҳам жароҳат олиши мумкин.
  9. Организми жуда нозик бўлганлиги сабабли қизлар ва аёлларга оғир юк кўтариш тавсия этилмайди.

Феруза АЙХЎЖАЕВА,

шифокор

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681