Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ОҒИР АТЛЕТИКАЧИЛАРИМИЗ “ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИ-2016” ЙЎЛЛАНМАЛАРИНИ НАҚД ҚИЛИБ ҚЎЙДИЛАР

26.11.2014
43 марта ўқилди
ОҒИР АТЛЕТИКАЧИЛАРИМИЗ “ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИ-2016” ЙЎЛЛАНМАЛАРИНИ НАҚД ҚИЛИБ ҚЎЙДИЛАР

Жорий йилнинг 7-16 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилди.

Дунёнинг 72 давлати вакиллари иштирок этган мазкур нуфузли мусобақада жаҳоннинг бугунги кундаги энг кучли оғир атлетикачилари аниқланиши билан бирга, 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун дастлабки очколарни ҳам қўлга киритади.

Олма-отада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида эркаклар терма жамоамиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 7-ўринни, очколар бўйича эса 9-ўринни эгалладилар (эркаклар ўртасидаги мусобақада 52 давлат вакили иштирок этган) ва Олимпиада ўйинларининг 5 та лицензиясини деярли нақд қилиб қўйишди. Аёллар терма жамоаси эса очколар ҳисобида 10-ўринни эгаллаб (аёллар мусобақасида 47 давлат вакили қатнашди) 3 та йўлланмага эга бўлдилар.

Терма жамоамиз муваффақиятига Руслан Нурудинов (-105 кг.), Улуғбек Алимов (-85 кг), Иван Ефремов (+105 кг), Сардорбек Дўстмуродов (-105 кг), Достон Ёқубов (-69 кг), Муҳаммад Бегалиев (-85 кг), Адҳамжон Эргашев (-62 кг), Марина Сисоева (-53 кг), Маҳлиё Тоғаева (-48 кг), Манзура Мамасолиева (-69 кг), Фарангиз Шомуродова (-58 кг) ва Лола Қодирова (-48 кг) ҳисса қўшдилар.

Жаҳон чемпиони Руслан Нурудинов даст кўтаришда 193 кг. натижа билан олтин, силтаб кўтаришда 239 кг. натижа билан бронза, иккикураш якунларига кўра эса 432 кг. натижа билан кумуш медаль совриндори бўлди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, Руслан Нурудинов мазкур жаҳон чемпионатида қайд этган натижаси билан ўзининг шахсий рекордини ҳам янгилади.

Теглар:#2014/47

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
Автопойга ғолиблари аниқландиСпорт

Автопойга ғолиблари аниқланди

14-ноябр куни Тошкент вилояти Пскент туманининг “Жанубий трасса”сида автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионати сериясининг 3-босқичи бўлиб ўтди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” т

16.11.2021271