Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Одобни одобсиздан ўрганмоқ керак...

26.08.2019
238 марта ўқилди
Одобни одобсиздан ўрганмоқ керак...

Халқимизда бирор яширин иш ёки жиноят ошкор бўлганда "миси чиқди" ибораси қўлланилади. 1987-йилдан  буён Хонқа туман ДСЕНМ да фаолият олиб бораётган Худойбердиев Улугбек (исм-фамилиялар ўзгартирилган)нинг уйидан мис эмас, жиноятга далил бўлувчи 12 дона 1.2 грамм кўп миқдордаги ампула "Трамадол 3н" гиёҳвандлик воситаси ва 135 минг сўм пул топилди...

2019-йил 22-Май куни соат 10:30да Худойбердиев Улугбек ҳамкасби Солиева Раъно (исм-фамилиялар ўзгартирилган) билан ўтирарди. Шу пайт  Солиева Раънонинг телефони жиринглаб қолади-ю, маҳалласида киракашлик қилувчи "Санъат" (А.Бекчанов) ундан "Трамадол 3н" дорисини топиб беришини сўрайди.  Раъно билан Санъатнинг телефондаги суҳбатини эшитган Худойбердиев Улугбек  ўзида  вафот этган синглисидан қолган "Трамадол 3н" борлигини айтади. Сўнг Худойбердиев Улугбек  ҳамкасби Солиева Раъно билан жиноий тил бириктириб, Хонқа туман деҳқон бозори ёнида А.Бекчанов билан учрашишади. 1 дона  0,1 грамм кўп миқдордаги ампула "Трамадол-3н"  гиёҳвандлик воситасини 30.000 сўм пулга келишиб, жами 5 дона 0,5 грамм кўп миқдордаги ампула  “Трамадол-3н” гиёҳвандлик  воситасини 150.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотишади.

2019-йил 25-май куни Худойбердиев ишхонасида ўтирганида ҳамкасби Ш.Ўринова Солиева Раъно уни телефонда сўраётганини айтиб, телефонини ташлаб чиқиб кетади. Телефонда Солиева Худойбердиевга  А.Бекчанов ишхона олдида турганлигини,  “Трамадол-3н” дорисини бериб юборишини айтади. Сўнг Худойбердиев Ш.Ўриновани чақириб, уйидан олиб келган  “Трамадол-3н” дорисини оқ қоғозга ўралган ҳолда  бериб, нималигини айтмай, А.Бекчановга олиб тушиб беришини тайинлайди. Яъни жиноят яна қайталаниб, Худойбердиев ва Солиевалар А.Бекчановга 1 дона  0,1 грамм кўп миқдордаги ампула "Трамадол-3н"  гиёҳвандлик воситасини 30.000 сўм пулга келишиб, жами 5 дона 0,5 грамм кўп миқдордаги ампула  “Трамадол-3н” гиёҳвандлик  воситасини 150.000 сўмга  сотишади.

Гарчи жиноий шериклар Худойбердиев ва Солиева судда ўз айбларига қисман иқрор бўлган бўлсалар-да, топилган ашёвий далиллар, экспертиза хулосалари, гувоҳларнинг кўрсатмалари туфайли жиноят тўлиқ ўз тасдиғини топди.

Суд Худойбердиев Улугбек ва Солиева Раънога тегишли жазо тайинлаб ҳукм ўқиди. Одобни одобсиздан ўрганмоқ керак, дейишади. Бугун пушаймонлик кўз ёшлари юзларини ювган шахсларнинг издан чиққан ҳаётлари барчамизга кўз оқига игна билан ёзгулик ибрат бўлди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330