Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Одамнинг ички аъзоларида ишловчи робот яратилди

31.05.2016
48 марта ўқилди
Одамнинг ички аъзоларида ишловчи робот яратилди

АҚШнинг Массачусетс технологик институти олимлари Шеффилд университети ва Токио технологик институти олимлари билан биргаликда одамнинг ички аъзоларида ишловчи робот яратишди.

Олимларнинг таъкидлашича, қурилма одамнинг ичига ютиб юборилган турли ёт жисмларни чиқаришда ёрдам беради. Сўнгги йилда америкаликлар орасида кичкина батарейка ютиб юборилган 3, 5 мингдан кўпроқ ҳолат қайд этилган. Бир бола кичкина батарейкани кўп марта ютиб юборгани сабабли 65 марта операция қилинган. Робот ютиш учун осон бўлиб, у капсулага жойлаштирилади. У эса оддий дори каби ютилади. Одамнинг ичида капсула эрийди ва ундан чиққан робот эса ўз ишини бошлайди. Робот ҳаракатланиши учун кичкина сузгичлар билан жиҳозланган. Қурилмага махсус магнит ўрнатилган бўлиб, шифокорлар унинг ёрдамида роботни бошқара оладилар. Ҳозирча робот ютиб юборилган ҳамда ошқозоннинг шилиқ қаватида ёки ичакда тиқилиб қолган ёт жисмларни олиб чиқа олади. Бироқ вақти келиб унинг имкониятлари шунчалик даражагача ошириладики, у одам ичида жарроҳлик операциялари ўтказа олади. Мисол учун, ичакдаги шикастланишларни тика олиши мумкин. Робот одам организмидан табиий йўл билан чиқиб кетади.

Теглар:#2016/21

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?Жамият

Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?

Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тара

11.08.2023671
Кичкинтойларга кўзойнак танлашда нималарга эътибор бериш керак?Тиббий сабоқлар

Кичкинтойларга кўзойнак танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Ҳозирги кунда болалар ўртасида кўзойнак тақувчилар сони кўп учрамоқда. Бу, бир томондан, эндиликда кичкинтойларнинг кўзи эртароқ ёшида текширилаётганига боғлиқ. Шу туфайли уларда к

05.08.2022318
Ички қон кетиш: турлари, сабаблари ва даволашТиббий сабоқлар

Ички қон кетиш: турлари, сабаблари ва даволаш

Ички қон кетишининг аломатлари жойлашуви ва оғирлигига қараб фарқланади. Даволашнинг муваффақияти қон кетиш манбасини олиб ташлашга боғлиқ. Умумий маънода ички қон кетиши – бу суру

30.08.2022232
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562