Яқинда Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди томонидан Словениянинг "Региональний диалог" ("Минтақавий мулоқот") халқаро нодавлат-нотижорат ташкилоти ва Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази билан ҳамкорликда "Ижтимоий аҳамиятга эга ахборотлардан фойдаланиш имкониятига доир ҳуқуқий хабардорликни ошириш бўйича миллий мулоқот" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад фуқаролик жамияти институтлари тизимида ОАВнинг ролини кучайтириш, уларни ижтимоий фаоллигини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ишида ошкоралик, очиқликни таъминлаш, давлат органларининг ОАВ билан самарали алоқалари бўйича таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадбирда таъкидланганидек, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини, шу жумладан, ахборот олиш, тарқатиш ва ўз ғояларини ифода этишга доир эркинлиги ва ҳуқуқларини амалга ошириш Ўзбекистонда демократик жамиятни барпо этишнинг энг муҳим асоси ҳисобланади. Бунда ОАВ, хусусан, мустақил нодавлат масс-медиалари алоҳида ўрин тутади. Шундай экан улар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари фаолияти очиқлигини таъминлаш, фуқаролик позициясини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий маданияти ва онгини оширишда фаол иштирок этиши керак.
Очиқ мулоқот давомида иштирокчилар мамлакатимизнинг бугунги ривожланиш босқичида ОАВ ва фуқаролик институтлари ролини янада кучайтириш вазифаси, ҳеч шубҳасиз, мамлакатни демократлаштириш, уни жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви, миллатлараро, динлараро ҳамжиҳатликни таъминлаш, "Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари" тамойилини ҳаётга татбиқ этиш борасида белгиланган мақсадларни амалга оширишда ҳал қилувчи омил бўлаётганини алоҳида таъкидлашди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
