Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ОЧИЛАҚОЛ, КУМУШ САНДИҚ

03.01.2013
74 марта ўқилди
ОЧИЛАҚОЛ, КУМУШ САНДИҚ

Соғинганимиз қишга етдик. Фаслнинг жозибалари ўйларимизни ўрмонларга етаклайди. У сирли маконларда эртаклар яшайди. Йиллар ўца-да, эшитганларимиз такрорида эзгуликлар енгилмас Кучбобо – Қудратбоболигини англаб улғаяверамиз.

Кумушранг сандиқнинг ҳукмдори қиш ўз хазинасини тоғу ўрмонларда очиб фаслни сафарга йўллайди. Қор уюми изғирин билан қувлашмачоқ ўйнайди...

Қиш қорни етаклаб келади-ми ё қор қишни билмай қоламиз... Шохдор буғуларда орзу манзиллари томон йўл оламиз.

Азиз болажонлар, Сизнинг орзуларингиз қачон энг кўп бўлади?! Орзу тахмонингиз Ойга етадиган, қулочлаганингизда дарёю денгизлардан ҳам узайиб кетадиган бўлади?

... Тўғри, жуда ҳам тўғри топдингиз: Янги йил яқин қолганда.

Яна айтинг-чи, энг баланд учадиган нарса нима?

Янги йилнинг қадамлари эшитилганда у яна ҳам тик ва тез учади - ҳатто ракетадан ҳам.

Топағон болажонлар, сўз аввалиданоқ сиз унинг орзулигини билиб бўлдингиз. Ҳа, ҳаммамиз ниятимизни сеҳргарга айтгимиз келади, ўзимиз ҳам сеҳргарга айлангиларимиз келиб кетади. Қўл ушлашиб давра қурамиз. Тилидан топишмоғи тўкиладиган Қорқизнинг, қопида ўйинчоғи “лиқ-лиқ” Қорбобонинг ташрифини кутамиз.

Қорбобо тутган асода сирлар беркинмачоқ ўйинини бошлайди.

Дарахтларнинг кумуш кўйлакларига кумуш капалаклар қўнади. Уйқусираган қор ерни ёстиқ қилади. Аёз қорнинг қўлидан тутиб, Она Заминни айлантириб чиқади. Қор учқунлари қанот боғлайди - гоҳ капалакка айланади, гоҳ уйқучан бола мисол “дуп-дуп” йиқилади...

Паға-паға қор ёғади...

Паға қорнинг қўлларини кўрганмисиз?! Унинг кафтларидаги бараканинг нурларига кўзингиз тушганми?! Сиз билиб-билмай қорга лаб босганингиз бежиз эмаслигини англагандирсиз!

Тақвимномага қараб кўзларимга ишонмайман. Оддий кун – вақт - рақамлар энди мўжизага айланиб кўринади: унда болаликдан улғайиш остонасига йўл босасан! Беихтиёр вақт измига тушасан - катта орзу ўйлар, мақсадларга эш йўллар қўлингдан тутади. Шунда азиз элнинг эрка фарзанди эканлигингдан ғурурга тўласан! Сен шу обод юртнинг муносиб вориси бўласан!

Кумушранг тўлади дунёга! Наққош аёз кумушранг салтанатининг жозибасини ойнакларга шундай муҳрлайди-ки, бунда сеҳр ўзлигини унутади.

Ойнаклардаги жумбоқ суратларга қараб ҳар бола ўз эртагининг қаҳрамонларини топганидан чапак чалади. Бу сирни кузатиб турган Аёзбобо кулиб қўяди. Елкаларга қўлини ташлаган Қишбобонинг бармоқлари ҳароратли... Қорбобонинг ёнида Хаёлбобо яшайди, Қорқизнинг эртакларида Орзуқиз ўйлари улғаяди...

Теглар:#2012/52

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353