Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қоронқул қишлоғи аҳолиси ўзининг меҳмондўстлиги, жонкуярлиги билан ёдимда қолди. Катта-ю кичикнинг ўзгаларга ҳурмат билан муомалада бўлиши, бир-бирига доимо ёрдам қўлини чўзиши, теварак-атрофни озода сақлаш маҳалла аҳлининг турмуш тарзига айланиб бораётгани мени қувонтирди.
Маҳалладагиларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ тутганимда, улар маҳалла оқсоқоли Ўктам Нуриддинов ҳақида ўзгача ҳурмат билан сўзлашаётганининг гувоҳи бўлдим. Дарҳақиқат, ўзининг жонкуярлиги ва фидойилиги, ҳузурига келган маҳалладошидан ўз кўмагини аямаслиги Нуриддин аканинг элпарвар инсон эканини кўрсатади.
Қоронқул – тоғ этагида жойлашган сўлимгина қишлоқ. Маълум муддат ўша ерда истиқомат қилдим. Мен турган жой қишлоқдан тепаликда жойлашганлиги сабаб баъзида ичимлик сувидан муаммо юзага келиб турарди. Ана шу муаммони ҳал қилиш мақсадида маҳалла аҳли оқсоқол Нуриддин ака ташаббуси билан икки чақирим тепаликдан тоза булоқ сувидан тортиб келишди. Шу билан бир қаторда ўн чақиримдан табиий газ келтириб, қишлоқ аҳолиси турмуш шароитининг янада яхшиланишига ўз ҳиссасини қўшди. Шу билан бир қаторда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, қариялар ҳолидан доимий хабардор бўлиб туриш ҳам ушбу маҳалла фуқароларининг фазилатларидан биридир.
Доимий озодалик ва тозалик бор жойда барака бўлади дейди халқимиз. Бу гапнинг исботини эса Қоронқул қишлоғи мисолида кўришингиз мумкин. Мамлакатимизда бундай гўшаларнинг кўплиги озодалик ва орасталик халқимиз турмуш тарзининг ажралмас бўлагига айланганидан дарак беради.
Қоронқул аҳолисининг тозалик ва ободонлаштиришга қаратган эътибори мени чексиз қувонтирди. Ўзим истиқомат қилаётган Оққўрғон тумани Шохруҳия ҚФЙ “Давлатобод” маҳалласида, афсуски, у манзаранинг аксини кўриб баъзан дилим ранжийди. Маҳалламизда уюшқоқлик, бирдамлик йўқ. Атроф-муҳитнинг озодалигига эса умуман эътибор берилмайди. Теваракда турли хил чиқиндиларнинг сочилиб ётиши нафақат таъбингизни хира қилади, балки саломатлик учун ҳам жиддий зарар етказади. Бир одамнинг қўлидан кўп иш келмайди. Бирлашиб маҳалла учун, ўзимиз учун ҳаракат қилиш тўғрисида гапирилган сўзлар эса бесамар кетмоқда. Ҳеч бўлмаганда ҳар ким ўз уйи атрофини тоза ва озода сақласа ҳам ана шундай нохуш манзаралардан холи бўлардик. Озодалик ва тозаликни маҳалламизда истиқомат қилувчи аҳолининг кундалик машғулотига айлантириш зарур. Зеро, ҳар ким ҳаракат қилса, фақат ўзи учун наф келтиради, қолаверса, ўзгаларга ибрат бўлади.
Юртимизга кўклам ўз сепини ёйди. Табиат атрофни гўзалликка буркаяпти. Жойларда халқимизнинг азалий қадрияти – ҳашарлар ўтказилмоқда. Демак, Давлатобод маҳалламизни чиндан ҳам обод манзилга айлантиришимиз учун яхши имкониятлар бисёр.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
