Айни вақтда диёримизнинг барча жабҳаларида энг улуғ ва энг азиз байрамимиз мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллигига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Кўча ва хиёбонлар, маҳалла ҳамда гузарлар, турар-жойлар атрофлари янада ободонлаштирилмоқда.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашга "Чуқурсой" маҳалласида ҳам бу борада кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Турли миллат вакиллари истиқомат қилаётган мазкур маҳаллада тўй-ҳашамлар, байрамлар ҳамжиҳатликда ўтказилади. Маҳалла-кўйнинг бир-бирига елкадошлиги боис ҳар бир ишда унум, барака бор. Ўтказилаётган ҳашарларда ҳамма бир тану бир жон бўлиб меҳнат қилишади. Маҳалладаги нуроний отахон ва онахонлар ҳам эл билан бирга, уларнинг доно маслаҳатлари ёшларга ибрат мактабини ўтайди. Мазкур маҳалла ҳудудида жойлашган кўп қаватли турар жойларнинг чор-атрофидаги озодаликни кўриб кўзингиз қувнайди. Ушбу уйлар атрофини ҳар тонг чиннидай супирилгани йўлакларда гуркираб бўй чўзиб турган анвойи гуллар ифори дилга хуш кайфият бахш этади.
Ҳар шанба тозалик куни эканлигини маҳалла аҳли яхши билишади. Истиқлолимизнинг 22 йиллик байрами муносабати билан ўтказилган ҳашар тадбири ҳам Ватан ичра мўъжаз ватан ҳисобланмиш маҳалла кўркига кўрк қўшиш мақсадида ташкил этилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
