Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

19.02.2013
62 марта ўқилди
ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

Истиқлол шарофати билан халқимиз ўз тақдирини ўзи белгилашга муваффақ бўлди. Айниқса, давлатимизнинг асосий эътибори инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, фуқароларга муносиб ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиб беришга қаратилди. Шунингдек, фуқаролик жамиятининг негизи бўлмиш оила институтларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, ёшларни баркамол инсон қилиб тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Мустақиллик йилларида “Ободлик кўнгилдан бошланади” деган чуқур мазмунли ибора халқимиз ўртасида кенг оммалашиб, одамларимиз бунёдкорлик ва ижодкорлик нафаси билан яшашга одатланди.

2013 йилнинг Президентимиз ташаббуси билан “Обод турмуш йили” деб номланиши ўз мазмун-моҳиятига кўра, инсонпарварлик тамойилларини ўз ичига олган юксак эзгу мақсаднинг мантиқий давомидир. Мазкур йилга бундай ном берилиши замирида ҳар бир одам, ҳар бир оила, қолаверса, бутун халқимиз кўнглидан ўрин олган эзгу ишларни амалга ошириш, тараққиётимизни жадаллаштириш, турмушимизни янада фаровон қилиш каби юксак мақсадлар мужассамлигини барчамиз яхши англаб турибмиз.

Обод ҳаёт деган тушунча азал-азалдан халқимиз онгу тафаккурида авваламбор фаровонлик, тўкинчилик, мўл-кўлчилик, қут-барака, маъносини ўзида мужассам этиб келади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда халқ фаровонлиги тушунчаси Ватан равнақи ва юрт тинчлиги деган, биз учун энг азиз ва муқаддас қадриятлар билан бирга миллий ғоямизнинг асосий мазмун-моҳиятини ташкил этмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, обод деган сўзнинг маъносини биз жуда кенг ва чуқур тушунамиз. Яъни ҳар бир инсон турмуш ободлигини, энг аввало, ички дунёсининг ободлиги, маънавиятининг юксаклиги, оиласига, яқинларига шу аснода она Ватанга, элу юртга меҳр-муҳаббати ва садоқати билан боғлайди.

Жорий йилнинг “Обод турмуш йили” деб эълон қилиниши ва Президентимизнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаларидан келиб чиққан ҳолда адлия органлари ва муассасалари олдида турган муҳим устувор вазифалари, қонун ижодкорлиги, вазирлик ва идораларнинг мазкур йўналишдаги фаолиятига услубий ёрдам кўрсатиш, давлат органларининг ҳуқуқий тарғибот ишларини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш, ҳуқуқий таълим сифати, ижро интизоми бўйича масъулият ва шахсий ташаббускорликни ошириш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, юридик хизмат соҳасида қонунийликни таъминлашдан иборат бир қанча вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Теглар:#2013/7

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782