Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Об-ҳавонинг совуши сизда аллергея пайдо қилиши мумкин

07.12.2018
174 марта ўқилди
Об-ҳавонинг совуши сизда аллергея пайдо қилиши мумкин

Қишнинг совуқ кунларида баъзида юз, қўл, тананинг турли ерларига тошмалар, шишлар юзага келади. Яъни, айрим кишиларда аллергия пайдо бўлади. Чунки бу вақтда организмдаги иммунитет тизими бироз сустлашади. Шунингдек, яхна таом, совуқ ичимликлар ичганда ва муздек сувда чўмилганда ҳам шундай ҳолат кузатилади. Тиббиётда бу тошмалар қаварчиқ дейилса, қадимда улар “эшакеми” деб юритилган.

Ҳаво ҳароратининг пасайиши билан баъзи инсонларда тез-тез акса уриш, лабнинг қуриши, кўкариши, кўзнинг тинмай ёшланиши, тошмалар тошиб қичишиши каби ҳоллар кузатилади. Бу фақат совуқ қотишдан эмас, асабийлашиш, меъда-­ичак тизимидаги салбий ўгаришлар ва шу каби жуда кўплаб ҳолатларда юзага келиши мумкин. Бундай беморлар иссиқ жойга киришлари билан совуқда пайдо бўлган ғайритабиий тошмалар камаяди.

Қон анализи таҳлил қилинганда, эозинофиллар миқдори шу билан бирга иммуноглобулин Е миқдори қисман ошиши кузатилади.

Қўлингизнинг билак қисмига муз бўлакчасини ёки сув солиб музлаткичга қўйилган шиша идишчани қўйиб, 5-10 дақиқа ушлаб туринг. Агар шу вақт давомида билагингизда қаварчиқ пайдо бўлса, қичишиш, қизариш ёки ачишишни сезсангиз, демак сизда совуқдан аллергияга мойиллик бўлиши мумкин.

Аллергиянинг қандай тури бўлишидан қат­ъий назар, беморларнинг биринчи ўринда асал истеъмол қилиш мумкин эмас. Чунки асал гул чанг­ларидан йиғилади. Бу эса аллергия қўзғатувчи кучли восита ҳисобланади. Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ҳам аллергик ҳолатни кучайтиради.

Асалли, мурабболи чой, ёнғоқ, ерёнғоқ, писта каби қуруқ меваларни истеъмол қилмаслик лозим. Турли ўтлардан тайёрланган дамламаларни ичиш ушбу ҳолатни кучайтириши мумкин. Чунки уларда аллергик хасталик қўзғатувчи хусусиятлар мавжуд. Ўзида совуққа аллергия борлигини сезган киши таркибида “В” витамини бўлган кремларни суртиши мумкин эмас. У аллергияга янада мойилликнинг кучайишига сабаб бўлади.

Агар аллергияга мойиллигингиз борлигини билсангиз ўзингизни совуқдан сақланг. Совуқ об-ҳавода имкон қадар кўчага чиқмаган маъқул. Хонанинг ҳавосини алмаштириш учун бир кунда бир марта деразаларни очиш лозим. Бундай вақтда синтетик толали кийимларни кийиш тавсия этилмайди. Пахтадан тикилган либос тананинг нафас олишини таъминлайди ва иссиқликни бир маромда ушлаб туради.

Имкон қадар кўпроқ суюқлик ичинг. Бунда қайнатилган сув ёки кўк, қора чойдан бош­қа суюқликларни ичиш тавсия этилмайди. Ҳид­ли чойларни ичиш асло мумкин эмас. Минерал ва рангсиз сувларни ичиш мақсадга мувофиқ. Парҳез сақланг. Мол гўштидан тайёрланган қайнатма шўрва сиз учун айни муддао. Ширқовоқ, димлама қовоқ ҳам жуда фойдали.

Аллергия қайтгач кундалик тайёрланадиган ҳар қандай таомни меъёрида ейиш мумкин. Хасталикнинг ҳар қандай кўринишида ўзингизча бирор бир дори воситасини ичишга шошилманг. Имкон қадар аллерголог мутахассисга мурожаат қилиб, унинг маслаҳатлари асосида даволанинг.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330