Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ОАВ, матбаа ва ноширлик

13.03.2014
52 марта ўқилди
ОАВ, матбаа ва ноширлик

Халқ тафаккурини юксалтирувчи асосий воситалардан биридир

Мустақиллик йилларида оммавий ахборот воситалари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолиятини янада ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, замонавий иш юритиш тартибларини жорий қилиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ташаббуси билан пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган “Оммавий ахборот воситалари, нашриёт ва матбаа фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жараёнлари” мавзусидаги анжуманда бу борадаги амалий ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсиясида ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасида қатор стратегик вазифалар белгилаб берилганини алоҳида таъкидлашди.

Бугунги кунда ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, сўз эркинлигини таъминлаш муҳим вазифага айланган, Ўтган йили миллий ва хорижий тажрибалар асосида ёш журналистларнинг малакасини ошириш, журналист ва муҳаррирлар иштирокида аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини, фуқаролик позициясини кучайтириш, миллий истиқлол ғояларини тарғиб этиш масалалари юзасидан давра суҳбатлари ҳамда 150 дан зиёд бошқа тадбирлар ўтказилди.

Агентлик томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига кўра, бу йил республикада юздан зиёд семинарлар, ўқув-тренинглар, ўнта кўрик-танлов ўтказиш режалаштирилган.

Тадбир давомида нашриётлар ва матбаа корхоналари фаолияти ҳақида ҳам сўз юритилди. Қайд этилдики, ўтган йили нашриётлар фаолиятини мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш мақсадида 23-24-май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларда “Адабиётга эътибор – келажакка, маънавиятга эътибор” шиори остида Республика “Китоб байрами” ва “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзусида илмий-амалий конференсия ўтказилди. Ҳозирги пайтда эса республикада 108 та нашриёт фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар томонидан ҳар йили 2 минг номдан зиёд, умумий адади 40 миллион нусхадан ортиқ китоблар нашр этилмоқда. Шунингдек, жорий йилда юртимиздаги истироҳат боғларида ҳам китоб дўконлари қуриш режалаштирилган.

Теглар:#2014/11

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
“NIKA PHARM”НИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ОДИМЛАРИИқтисод

“NIKA PHARM”НИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ОДИМЛАРИ

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ўз ҳамкори бўлган “SQB Securities” компанияси ОАВ ходимларига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг амалий на

20.04.2021128
Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқдаИқтисод

Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда

«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот

10.08.2021126
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124