Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистондаги таълим сифатини ошириш имкониятлари

26.06.2019
139 марта ўқилди
Ўзбекистондаги таълим сифатини ошириш имкониятлари


Далиллар мамлакатда таълим сифатини такомиллаштириш имкониятлари мавжудлигини кўрсатмоқда.

25 июнь куни УНИCЭФ, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати билан биргаликда, "Инсон капиталини ривожлантириш: келажак учун таълим" мавзусида стратегик мулоқот ўтказди.

Халқ таълими, мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, бошқа давлат органлари, илмий доиралар, БМТ ва халқаро ташкилотлар Ўзбекистондаги таълим сифатини оширишнинг долзарб муаммолари ва имкониятларини муҳокама қилдилар.
Мулоқотда қарор қабул қилувчилар, педагоглар, тадбиркорлар ва ёшларнинг ўзлари иштирок этдилар.
Айтиш жоизки,
2019 йил апрельида Ўзбекистон Президенти 2030 йилга қадар Халқ таълими тизимини ривожлантириш концепциясини тасдиқлади. Таълим инфратузилмасини яхшилаш ва кенгайтириш ҳамда ўқитиш методикаларини такомиллаштиришдан ташқари, консепсияда талабалар ўзлаштиришини баҳолашнинг халқаро тадқиқоти – ПИСА рейтингига кўра Ўзбекистон 2030 йилга қадар жаҳоннинг 30 та этакчи мамлакатлари қаторига кириши мақсад қилиб қўйилган.

"Кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари таълим оладиган мактабларда ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси пастлиги кузатилади, ва бу мактабларни қўллаб-қувватлаш керак," - деди УНИCЭФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонас раҳбари Саша Грауманн. " Барча болалар сифатли таълим олиш учун тенг имкониятларга эга бўлишлари учун бундай мактабларни зарур ўқув материаллари ва юқори малакали ўқитувчилар билан таъминлаш зарур,"- деб таъкидлади у.

Мулоқотда мактабларнинг синфхоналаридаги жараёнларга алоҳида эътибор қаратилди. Мактабгача таълим босқичиданоқ ўқиш, ёзиш ва ҳисоблаш каби кўникмалар билан бир қаторда мулоқот қилиш ва танқидий фикрлаш каби кўникмаларни ривожлантириш муҳим, чунки бусиз ёшлар янада юксак даражадаги фикрлашни талаб қиладиган келгуси таълимга ва иш жойига эга бўла олмайдилар. Натижада меҳнат бозоридаги рақобатда энгиб чиқиш имкониятидан маҳрум бўладилар.


УНИCЭФ тўғрисида

Ơз фаолияти орқали УНИCЭФ ҳар бир боланинг ҳуқуқ ва фаровонлиги таъминланишига эришишга ҳаракат қилади. Ушбу мажбуриятни амалий ҳаракатларга айлантириш мақсадида биз ҳамкорларимиз билан биргаликда дунёнинг 190 мамлакати ва ҳудудларида иш олиб борамиз ва барча болаларнинг, хусусан,
ижтимоий жиҳатдан яккалаб қơйилган, алоҳида эътибор ва ёрдамга муҳтож болаларнинг манфаатлари
йơлида ҳаракат қиламиз.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681