(ҳикоя)
Содиқжоннинг бир ёмон одати бор. Қўлига тушган ручка борки, учини оғзига солиб ўйнайди. Ойисининг бу одатингни ташлагин,– дея берган танбеҳлари унга асло кор қилмайди. Устига устак ранги чиқиб кетган ручкасини ойиси ювиб дазмоллаб берган дастрўмолчасига суртгани-суртган. Шу боис ҳам қўли, оппоқ кўйлаги кўпинча доғ бўлиб қолади. Бугун ҳам шундай бўлди. Ручканинг бўялган ранги Содиқжоннинг кўйлаги тугул кастюмининг енгига ҳам суркалиб кетди. У шошиб қолиб дарҳол ғижимланган дастрўмолчаси билан доғларни артишга тушди. Аммо шусиз ҳам бўялиб ётган дастрўмолча кўйлакдаги доғни баттар бўяб юборди. Шу пайт синфга кирган директор ва унинг ортидаги бўйчан йигитни кўриб барча бирдан ўрнидан турди.
– Салом болалар, ўтиринглар, бу йигит Содиқжон Халилов бўлади. Бугундан бошлаб сизларнинг синф раҳбарингиз этиб тайинланди. Ўйлайманки, янги ўқитувчингизни уялтириб қўймайсизлар,– деди у. Синфдан чиқиб кетаётган директорни ўрнидан туриб кузатишган ўқувчилар жойларига ўтиришлари билан ўзаро шивир-шивир бошланди. Ўқитувчининг оппоқ куйлак устидан таққан мошранг галстуги, қоп-қора кастюм-шимига мос равишда ниҳоятда ораста кийиниши ўзига ярашган. Янги бўлмасада чангу ғуборсиз ялтираб турган оёқ кийими ҳам унга қандайдир кўрк бағишлаб турарди.
– Хўш, болалар, аввало, танишиб олсак.
– Исминг ким?
– Озода.
– Сеникичи?
– Илҳомжон.
– Менинг исмим Жўрабек, бу Содиқжон.
– Нима? Содиқжон ўз исмини айтолмайди-ми?
– Айтолмайди, унинг тили рангга бўялган.
Жўрабекнинг бу гапидан сўнг синфда “гурр” этиб кулгу кўтарилди.
– Жим болалар. Қани ўрнингдан туриб исм-фамилиянгни ўзинг айт-чи, Содиқжон ўтирган партанинг ёнига келиб, мулойим овозда мурожаат қилди синф раҳбари. Ўқитувчининг кўзига тик қаролмай, ўнғайсизланиб ўрнидан турган Содиқжон, бироз ийманиб исм-фамилиясини айтди-ю, чап қўли билан юзини тўсганича бошини эгиб олди. Бир зумда гап нимадалигини пайқаган устоз, Содиқжоннинг ўнг қўлидаги ручкасини секин олиб четга қўйди. –Дастрўмолчангни бер, юзингни артиб қўяман,– деди-ю, кўзи парта устида ғижимланиб ранг доғлардан асли нималигини билиб бўлмайдиган ҳолга келган ўқувчисининг дастрўмолчасини кўриб, дарҳол унинг устига қўлидаги дафтарини ёпди. Сўнгра кастюми чўнтагидан ўзининг тўртбурчак қилиб бир текисда қатланган чиройли дастрўмолчасини олди-да, Содиқжонга юзланиб, юзингни артиб ол, ўғил боланинг исми-жисмига мос бўлиши керак – деди паст овозда. Содиқжон гоҳ исми ўзига адаш бўлган устозига, гоҳ қўлидаги унинг оппоқ дастрўмолчасига қарар экан, минг бир хижолатда пешонасидан тер чиқиб кетди. Яна уни уялмасин деб устига синф раҳбари дафтарини ёпиб қўйган дастрўмолчанинг кирлигини айтмайсизми.
Эртаси куни қўнғироқ чалиниши баробарида синфга кириб келган Содиқжонни кўриб нафақат партадоши Жўрабек балки бошқа синфдошлари ҳам лол қолишди. Унинг обдон ялтиратиб қора рангга бўялган оёқ кийими, рисоладагидек уст-боши ўзига ярашган. Энг муҳими ортиқча доғ-дуғлардан ҳоли бўлган чўнтагидаги топ-тоза дастрўмолчаси ва сумкасидаги ғилофда худди янгидек турган ручкаси ўғил бола қандай бўлиши кераклигини кўрсатиб турар эди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СаломатликБир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она
