Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

НУРЛИ ЛАҲЗАЛАР

30.08.2012
84 марта ўқилди
НУРЛИ ЛАҲЗАЛАР

Мен Қурбонов Ҳусан 1992-йил 1- октябрда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида таваллуд топганман. Энг қизиқарли жиҳати ушбу сана Республикамизда “Устоз ва мураббийлар” куни экани, айниқса, бобомларни қувонтиради. Бобом Мирзалиев Қурбонбой асли математик, узоқ йиллар мобайнида Янгийўл туманидаги 10-сонли умумтаълим мактабида математика фанидан дарс берган. Бобом бу йил 70 ёшни қарши олди, ҳозирги кунда ҳам мактабда ёш математиклар тўгарагига раҳбарлик қилади. Рус, инглиз тилларда бемалол сўзлашганимни кўрган бобожоним ҳамиша баракалла, деб елкамга қоқиб қўяди.

Айни вақтда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети “Халқаро бизнес” факултети талабасиман.

Аниқ фанларга жуда ҳам қизиқаман ва ушбу фанлардан маҳалламиздаги мактабда тўгарак ташкил қилиб, иқтидорли ўқувчи ёшлар билан қўшимча дарс олиб боряпман. Ўз навбатида спорт турларидан Таекwон-до билан мунтазам шуғулланаман. Мақсадим, келажакда мустақил республикамизни жаҳон ҳамжамиятига таништиришда ўз ҳиссамни қўшиш.

Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети профессор ўқитувчиларидан олаётган билим ва амалиёт машғулотларидаги кўникмалар, тез-тез бўлиб турадиган халқаро ярмаркалар, конференсиялар олаётган билимларимизни ўз навбатида мустаҳкамлаб бораётир.

Юртбошимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида ҳозирги ёш авлоднинг билим олишига доир қимматли фикрлари бизга дастурамал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ахир шундай Ватанда яшаётганинг, интилсанг барча ёруғ йўлларнинг очиқлиги бахт эмасми?

Мен бир оддий хизматчи зиёли хонадон фарзандиман. Лекин қалбимдаги юртимга нисбатан ишончим, Ватанимнинг тинчлиги, халқимнинг эртанги кунга нисбатан умиди юксаклиги менга куч-қувват бағишлайди. Орадан йиллар ўтади фарзандларимиз биздан ҳам ҳар томонлама билимлироқ, кучлироқ бўлади. Биздан кўра яхшироқ яшайди. Демак, бизнинг мустақил Ватанимиз – Ўзбекистон янада куч-қувватга тўлиб бораверади. Ҳаётимнинг нурли лаҳзалари шу кунларда эришаётган билимим, энг муҳими, шу давр сўровларига жавоб бераоладиган даражадаги иқтидорли дўстларим, бу ўтаётган кунларнинг ҳар лаҳзаси муболағасиз ҳар бир тенгдошларимиз ҳаётида ҳам унутилмас кунлар бўлади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020331