
Янги Жанубий Уэльс унверситетида олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра музокаралар пайти томонларда ўзаро келишмовчилик пайдо бўлиб, норози томон салбий ҳис-туйғусини ошкор этмай, ичига ютса бу соғлиқ учун улкан хатарни келтириб чиқарар экан.
Энг аввало, бу инсоннинг руҳий барқарорлигини издан чиқариб, ақлини “ўтмаслаштириб” қўяр экан. Одам диққат-эътиборини жамлаб, тўғри фикр юритолмайди. Бу худди “жаҳл чиқса, ақл кетади” деган ўзбек халқ мақолининг амалдаги исботидай.
Ушбу тадқиқотларда 204 нафар талаба иштирок этди. Кўнгиллилар 20 дақиқа давомида онлайн-мулоқат олиб боришди. Тадқиқотчилар мулоқот(музокара)га алоқадор шахсдан қарама-қарши тарафнинг асабига тегадиган зиддиятли фикр билдиришни сўрашади. Бундан мақсад кўнгиллиларга ғазаб қандай таъсир кўрсатишни аниқлаш эди. “Ғаразли мақсад”да ҳаракат қилган тадқиқот иштирокчиси рақиб томонга турли айбларни тўнкаб, уларга “паст баҳо” берди. Жаҳлни жиловлаш иштирокчиларнинг ақлий салоҳиятини пасайтирмаган бўлса ҳам, ҳар ҳолда уларнинг фикрини жамлашига халақит бериб, диққат-эътиборини чалғитди. Музокараларга алоқаси бўлмаган вазиятдаги ғазаб, айнан мулоқот жараёнида юзага келган қалтис вазиятдаги қаҳру ғазабдай кучли таъсир этмас экан. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, салбий ҳис-туйғунинг пайдо бўлиши унинг қандай манбага асосланганига боғлиқ экан. Шунинг учун музокара иштирокчилари мулоқот пайтида қачон “тўнини тескари кийиб” ва яна шундай вазиятларда ўзларини қандай тутишни ҳам билишлари керак.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликБир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она
СаломатликСоғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидаси
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунё аҳолисининг 60 фоизга яқини етарли даражада жисмоний фаолият билан шуғулланмайди. Оқибатда юрак-қон томир тизими хас
Саломатлик«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда кесарча кесиш амалиёти орқали туғилаётган чақалоқлар улуши 20 фоизни ташкил қилмоқда. Агар жараён шу тахлит давом
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
