Эрталаб нонуштада ҳаммани ҳайратга солишни истайсизми? Биз тавсия этмоқчи бўлган котлет бу борада сизга ёрдам беради. Бу тавсия орқали оила аъзоларингизга тотли, шунингдек, фойдали нонушта тайёрлаб берасиз.
Бунинг учун 2-3 дона картошка, 1 дона пиёз, 2 та тухум, 1 ош қошиқ ун ва туз, таъбга кўра мурч, озгина қийма ва нондан тайёрланган талқон керак бўлади.
Тайёрланиши: картошкани сувда қайнатиб оламиз ва махсус картошка эзгич билан пьюре ҳолатига келтирамиз. Пиёз ва қиймани алоҳида қозонда қовуриб оламиз. Сўнгра масаллиқларни бир идишга солиб, туз, мурч, тухум ва ун солиб бир хил қоришма ҳосил бўлгунича яхшилаб аралаштирамиз. Газ печи патнисига талқон сепиб масаллиқларни катта ош қошиқда котлет шаклида жойлаштирамиз. Котлетларни қизиган духовкада 10-15 дақиқа давомида пишириб оламиз. Тайёр бўлган нонуштани ликопчага солиб кўкатлар билан безаб дастурхонга тортамиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиНонуштага нима еймиз?
Нонушта – кунлик овқатланиш рационининг энг муҳим қисми. Шу сабабли дунё диетологлари эрталабки тамаддини мутлақо канда қилмасликни тавсия этади. Албатта бунинг қатор муҳим сабабла
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
