Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Нони – мислсиз қувват манбаи

08.01.2017
60 марта ўқилди
Нони – мислсиз қувват манбаи

Сўнгги пайтларда олимлар инсонни қувватлантирувчи, мунтазам жисмоний фаолликка эга бўлишига кўмаклашувчи турли малҳам ва дориларни тайёрлаш устида тадқиқотлар олиб бормоқда. Бу борада улар асосан табиий гиёҳ ва ўсимликларга мурожаат қилишмоқда.

Кундалик ҳаётимизда тез-тез қўлланилиб келинаётган арган мойи, папая кукуни, каркаде малҳами ҳам айнан ана шундай ноёб ўсимликлардан тайёрланган шифобахш дори воситаларидир. Таиланд оролларида етиштирилаётган нони меваси ҳам ўзининг фойдали хусусиятлари билан кўплаб олимларнинг эътиборига тушган. Нони тай халқи учун қадимий ва муқаддас мева саналади. Кўринишидан картошкани ёдга солувчи нони таркибида табиатнинг мислсиз қуввати мужассам.

Изланишларга қараганда унинг таркибида 150га яқин биологик фаол қўшимчалар, муҳим минераллар, витаминлар комплекси ҳамда аминокислоталар мавжудлиги аниқланган.

Шунинг учун бу мева таиландликларнинг кунлик рационига киритилган.

Унинг дарахти 7 метргача бўй чўзиб, 21 метр чуқурликкача илдиз отиши мумкин. Нони олма, апельсин, нок ва узум каби бир пайтда пишмайди, яъни, уни ҳар ой йиғиб олиш мумкин. Бироз нохуш ҳидли, тахирроқ мазаси борлиги туфайли маҳаллий аҳоли уни “хом мева” деб ҳам аташади. Меванинг пишиб етилганини рангидан ажратиб олиш мумкин. Тўқ яшил кўринишдагиси ҳали қуёш нурига тўйинмаган, сарғимтир, оқимтир тусдагиси эса “ғарқ” пишиб етилганидан далолат.

Нони меваси ажойиб кимёвий бирикмаларга эга бўлиб, унинг таркибида Менделеев даврий жадвалидаги кўплаб қимматли микроэлементлар, шунингдек, глюкоза, каротин, терпеноид, витаминлар, мураккаб бирикмали минерал ва кислоталар учрайди.

1950 йил таниқли биокимёгар Р. Хейник томонидан проксеронин-алколоид моддалари кашф қилинган. Улар инсон танасидаги ҳужайраларнинг бирикишида ва протеин тузулишида боғлиқликни ҳосил қилувчи моддалар саналади. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, мева ва сабзавотларнинг етиштириш жараёнида қўшимча кимёвий моддалардан мунтазам равишда фойдаланилаётганлиги, инсон организмида проксеронин моддасини ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Натижада киши қувватсизланади. Унинг соғлиғи борасида кўплаб муаммолар пайдо бўла бошлайди. Доктор Хейник нони мевасида проксерониннинг ажойиб захирасини топишга муваффақ бўлди. Киши организмига тушган мазкур модда ҳужайраларни мустаҳкамлаб, уларни бевақт нобуд бўлишидан асрайди. Бу мева киши организмининг ёшлиги ва бақувватлигини таъминлайди.

Нони таркибида соғлиқни мустаҳкамлайдиган алклоид ва энзим (протеин) моддалари ҳам бор. Скополетин моддаси эса қон айланиш тизимини яхшилайди. Шунингдек, нони яллиғланишга қарши самарали восита саналиб, антибактериал ва антиасматик хусусиятга ҳам эга. Тропик ҳудудда яшовчи аҳоли буни қадимдан билган. Шунинг учун тайлар ундан қичима, тошма, мунтазам аксириш ҳамда грипп ва ЎРВИга қарши самарали восита сифатида фойдаланишган.

Қолаверса, нони экстракти турли хил онкологик хасталикларни даволашда ҳам самаралидир. Кимёвий терапиядан сўнг кузатиладиган ножўя таъсирлардан халос бўлишда мевадаги проксеронин яхши натижа беради. Қолаверса, нони дарахтининг баргларидан организмни тинчлантириш мақсадида хушбўй чой тайёрланади.

Теглар:#2017/1

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Она сути – ҳаёт манбаиСаломатлик

Она сути – ҳаёт манбаи

Дунёга келган чақалоқнинг ҳар томонлама соғлом ва дуркун бўлиб улғайишида она сути билан озиқлантиришнинг аҳамияти беқиёс. Ёш оналар бу борада ҳамиша шифокорлар кўмагига эҳтиёж сез

19.04.2021197
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896