НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР УЧУН ТУРИЗМ САЁҲАТИ ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Ўзбекистон ногиронлар жамияти маʼлумотига кўра, 2019-йил 1-январь ҳолатига кўра, республика бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг сони 709 000 нафар кишини ташкил этади.
Сўнгги йилларда уларнинг саёҳатини қўллаб-қувватлаш ва жойларда шароит яратиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширила бошланди. Жумладан, Ўзбекистон Президентининг 2019-йил 5-январьдаги
ПФ-5611-сонли Фармони билан тасдиқланган “2019-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Консепсияси”ни амалга ошириш бўйича 2019-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ҳамда Президентнинг 2018-йил 7-февральдаги
“Ички туризмни жадал ривожлантиришни таʼминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори билан имконияти чекланган (ногиронлиги бўлган шахслар) ва ижтимоий туризмни ривожлантириш вазифалари белгиланди.
Бугунги кунда мазкур йўналишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳатини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича ягона тизим мавжуд эмас.
Маʼлумот учун: Таҳлилларга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайёҳатини ташкил этиш ва улар учун жойларда зарурий шароитларни яратиш бўйича Европа, жумладан, Германия, Испания, Англия, Франсия каби давлатларда кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда. Ушбу давлатларда ихтисослашган интернет-порталлар, туроператорлар ва турпакетлар ташкил этилган.
Шу муносабат билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ижтимоий туризмни ривожлантиришга йўналтирилган “Саёҳат барча учун” номли хайрия саёҳати лойиҳасини амалга оширишга қарор қилди. Лойиҳа доирасида жамоатчилик хайрия маблағларини жалб этиш мақсадида “Туристларга хизмат кўрсатиш маркази” ДУК ҳисоб рақами оммавий ахборот воситаларида эʼлон қилинади ва ҳисоб рақамга келиб тушган хайрия маблағлари қуйидагача тақсимланади:
50 фоизи – ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳатини ташкил этишга;
25 фоизи – жойлардаги туризм инфратузилмаси обектларини ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштиришга;
25 фоизи – ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий (тадбиркорлик фаолияти, ногиронлик аравачалар ва бошқа махсус жиҳозлар) қўллаб-қувватлашга.
Таʼкидлаш жоизки, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллиги ва уларнинг ҳудудлар тўғрисидаги билимларини ошириш, мазкур тоифадаги шахслар учун жойларда туризм инфратузилмасида тегишли шароитлар яратишга кўмаклашиш мақсадида юртимиз фуқаролари ва хориждаги ватандошларимиз ушбу туризм турига жалб этилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
