Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

НЭГА ҚОР ЁҒМАЙДИ?

27.12.2012
71 марта ўқилди
НЭГА ҚОР ЁҒМАЙДИ?

Декабрь ойининг ўрталари эди. Янги йилга саноқли кунлар қолди ҳамки, қиш кўрки бўлган қордан ҳали-ҳануз дарак йўқ. Тонг отди, қиш бўлгани боис, кун ҳали ёришгани йўқ. Қуёш ўз хобгоҳидан бош кўтаришга эринаётгандек, гўё. Малоҳат болалар хонасига аста кириб, фарзандларидан хабар олдида, оҳиста чиқиб кетмоқчи эди ҳамки, тўрт ёшлик қизалоғи Мухлисахон аста онасидан сўради:

– Ойижон, қиш келдими?

– Ҳа, ташқарида кутиб турибди, – дея қизининг саволига болаларча жавоб берди Малоҳат. Онасининг сўзларидан таажжубга тушган Мухлиса дарҳол ўрнидан туриб, ойна томонга ошиқди.

– Вой, ойижон ташқарида кўринмаяпти-ку? Ҳар сафар қиш келди дейсиз, нега унда менга кўринмайди. У мендан ҳафами?

Онасини тинимсиз саволларга кўмиб ташлаган қизалоқ жавобни кутмасдан дарҳол айвонга шошиб чиқди-да, бувижонисини саволга тутди:

– Бувижон, нега қиш келмаяпти? У биздан хафами?

Набирасининг бехосдан сўраган саволига шошиб қолган Маҳфуза ойи бир оз ўтгач, гап нима ҳақида эканлигини фаҳмлади. Сабаби, набираси қорни жуда соғинган эди. Ёз бўйи уй катталарига қишни, айниқса, қорни жуда яхши кўришини, бу фаслда онаси олиб берган севимли қўлқопларини кийиб, укаси билан роса чана учишини, қорбобо ясашини кўп бор такрорлаган.

– Нега ундай дейсан, она қизим? Қиш нега сендан хафа бўларкан. Албатта, қиш келади. Ахир сен дугоналарингдан ҳеч нарсани қизғанмайдиган, меҳрибон ва сахий қизсан-ку! Шундайми?

Қизалоқ бувисининг гапидан бироз ерга қаради-да индамай қолди. Зеро, бувижониси набирасининг қизғанчиқроқ одати бор эканлигини жуда яхши билар эди.

– Қор дугоналари билан иноқ бўлмаган болаларга кўринмайдими?

– Албатта, ахир қор қут-барака белгиси-ку, қут-барака эса саҳий, меҳрибон ва оқкўнгил болажонлар учун ёғади-да.

Мухлиса шошганича хонасига чиқиб, кеча беркитиб қўйган ширинликни ёстиғи тагидан олиб, аста укасининг ёстиғи остига яшириб қўйди-да гўё мўжиза юз берадигандек, ойнадан осмонга қараб-қараб қўйди.

Бир оздан сўнг уч ёшли укаси Абдуқаюм эринибгина уйғониб, бирдан сергак тортиб ёстиғи остига қаради. Бу бежизга эмас эди, албатта. Сабаби кеча набирасининг шўхликларидан чарчаган буваси унга агарда тарбияли, ақлли, опасига меҳрибон бўлсагина қор ёғишини ва ёстиғи тагида ширинлик пайдо бўлишини уқтирган эди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Юздаги қора нуқталар қандай пайдо бўлади?Тиббий сабоқлар

Юздаги қора нуқталар қандай пайдо бўлади?

Юздаги қора нуқталар кўпчиликка таниш – улар терининг ҳар қандай турида пайдо бўлиши мумкин. Хўш, улар нима сабабдан пайдо бўлади ва қора нуқталардан қандай қутулиш мумкин? Қора ну

28.12.2021326
Қўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини биласизми?Тиббий сабоқлар

Қўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини биласизми?

Қўзиқориндан заҳарланиш овқатдан заҳарланишнинг оғир кечадиган тури ҳисобланади. Ушбу касаллик мавсумий бўлиб, асосан йилнинг баҳор ва куз фаслларида, аҳоли томонидан истеъмол учун

28.04.2023312
Чақалоқнинг қорни оғриса...Тиббий сабоқлар

Чақалоқнинг қорни оғриса...

Одатда, қориндаги хуружсимон оғриқлар янги туғилган чақалоқ ҳаётининг 2-ҳафтасидан кейин пайдо бўлади ва 3 ойгача давом этади. Қорин санчиқлари – бу ҳали тўлиқ шаклланмаган гўдак и

25.01.2023191
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176