Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда депутатлар, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, талабалар, ўқувчилар, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ёшлар саломатлигини муҳофазалаш, улар ўртасида тадбиркорлик ва оммавий спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган авлодни инсон камолотига салбий таъсир этувчи иллатлар, “оммавий маданият” ниқоби остидаги бузғунчи ғоялардан ҳимоялаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида вояга етказишга йўналтирилган изчил ислоҳотлар ўз самарасини бераётир. Ёшларнинг саломатлик кўрсаткичи йилдан-йилга яхшиланиб бораётгани, таълим, спорт, маданият, тадбиркорлик каби соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқларнинг салмоғи ортиб бораётгани бунинг исботидир.
Депутатлар ва ёшлар иштирокида бундай тадбирларни ташкил этишдан мақсад мустақил ҳаётга кириб келаётган авлодни юртимизда ёшлар камолотига йўналтирилган ҳуқуқий-амалий ишларнинг натижалари билан яқиндан таништириш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари хусусида билим ва дунёқарашини янада бойитишдир.
Давра суҳбатида Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари, бу йўналишдаги миллий тажриба ва халқаро амалиёт, ушбу йўналишдаги қонунларни янада такомиллаштиришга оид маърузалар тингланди. Ёшларни қизиқтирган саволларга депутатлар жавоб қайтарди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Иқтисод«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Олтинкўл тумани «Бедил» ва «Пахтакор» МФЙларда 110 нафар кам таъминланган, якка-ёлғиз отахон ва о
Саломатлик«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Андижон шаҳридаги «Соғлом турмуш» МФЙда якка ёлғиз отахон, онахонлар ва кам таъминланган оилалар
Тиббиёт олами«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Андижон вилояти ҳудудий ТИП бригадаси ва вилоят ўсмирлар поликлиникаси тиббиёт ходимлари билан би
Тиббий туризмЗоминда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази ташаббуси билан Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази вакиллари иштирокид а Жиззах вил
