Навоий шаҳрида “Адабиётга эътибор – келажакка эътибор” шиори остида китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
“Ўзбеккитобсавдо” аксиядорлик компанияси, Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими ва вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмада 500 номдан ортиқ китоблар намойиш этилмоқда.
– Кўргазма Президентимиз раҳнамолигида миллий маънавиятимизни янада бойитиш, бой маданий меросимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътиборнинг амалдаги ифодаси бўлди, – дейди вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Рамазон Ражабов. – 20 апрельга қадар давом этадиган кўргазма доирасида китоблар савдоси ҳам ўтказилаётир. Жойлардаги ахборот-ресурс марказлари китоб фондини бойитишда бундай кўргазмаларнинг аҳамияти катта.
– Кўргазмага икки фарзандим билан бирга келдик, – дейди Замира Раҳимова. – Улар ўзлари қизиққан илмий ва бадиий адабиётлардан харид қилишди. Бундай кўргазмалар, айниқса, ёшларда китобхонлик маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
«Ҳашаматли ҳаёт синдроми»
Шундай синдром борми? Китобларда йўқ, бироқ ҳаётда бор. Сўнгги пайтларда 17-20 ёшга етган ўғли ёки қизининг характеридан норози бўлиб келаётган ота-оналар сони кўпайган. Мана бу ўғ
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
