Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Наслимиз давомчилари ва ОИЛА ГУЛТОЖИ

17.07.2014
62 марта ўқилди
Наслимиз давомчилари ва ОИЛА ГУЛТОЖИ

Болани биз ниҳолга, гулга қиёслаймиз. Шунинг учун ҳам бола тарбияси нозик ва жиддий масала ҳисобланади. Ўзбек халқи болажон бўлганлиги туфайли фарзандларини меҳр билан тарбиялайди, яхши ном қолдириб, уларга ўрнак бўлишга ҳаракат қилади. Аммо дунёнинг турли мамлакатларида фарзанд тарбиясига турлича ёндошилади. Фарзанд улғайтиришда ҳар бир халқ ўз миллий урф-одатлари ва анъаналарига риоя қилади. Дунё халқларининг бола тарбиясидаги муҳим услублари албатта, кўпчиликни қизиқтиради.

Германияда кўпчилик 30 ёшга яқинроқ фарзанд кўришади. Чунки, улар бўлажак болалари учун ҳамма шароитни яратиб қўйишлари лозим. Бу ерда бўлажак она ҳомиладорлигидаёқ фарзандини 3 ёшга қадар катта қилишда кўмаклашувчи энага қидира бошлайди. Бола 4 ёшга тўлгач эса дунёқарашни ўстирувчи ҳар хил ўйин гуруҳларига олиб боришади. Бу эса гўдакнинг бошқалар билан мулоқот қилишда эркин бўлишини таъминлайди. Шундан сўнг болани мактабгача таълим муассасасига бериш мумкин.

Францияда болани эртароқ мактабгача таълим муассасасига беришади. Бу, она ўз ишида малакасини йўқотиб қўймаслиги учун зарур экан. Франциялик болалар чақалоқлик вақтидан яслига, кейин боғчага боришади. Шунинг учун ҳам улар жуда эрта мустақил бўлиб улғайишади. Буви ва буважонлар эса набираларини фақат таътилдагина кўришлари мумкин.

Италияда эса аксинча миллий анъаналарга кўра фарзандларни буви ва буважонлар тарбиялайди. Бу юртда мактабгача таълим муассасаига фақат ота-онасиз ёки буви ва бобоси бўлмаган болакайлар боришади. Италияда оилавий овқатланишга катта эътибор қаратилади. Бунда оиланинг ҳамма аъзолари бир дастурхон атрофида йиғилади.

Британияликлар фарзандларини жуда қаттиқўллик билан тарбиялайди. Кичиклигиданоқ ота-оналар болаларига аниқ чегаралар қўйишади ва ўз ҳис-туйғуларини назорат қилишни ўргатишади. Ота-оналар фарзандларига бўлган меҳрларини ошкор қилишавермайди, уларни эркалатиб ҳам юборишмайди. Бунинг ҳаммаси болада олийжаноблик ва яхши хулқ-атворнинг шаклланишига сабаб бўлади деб ҳисоблашади.

Америкалик оилалар камида иккита фарзанд кўриш кераклигини таъкидлашади. Чунки, якка фарзанд келажакда ёлғизланиб қолиши мумкин. Бу мамлакат ота-оналари фарзандларини ҳамма ерга ўзлари билан олиб юради. Бу кино, базм ёки сайр бўлиши мумкин. Шу сабабли АҚШнинг кўпгина масканларида алоҳида болалар учун сайргоҳлар мавжуд.

Япон халқи эса 5 ёшгача боласини эркалайди ва ўзбеклардек “Бола подшо” деган нақлга амал қилишади. Улар бу ёшда истаган нарсаларини қилишлари мумкин. Шу тарзда бола дунёни англай бошлайди. Мактаб давридан бошлаб ота-оналар фарзандларини қаттиққўллик ва талабчанлик билан тарбиялашни бошлайди. Бу ерда ҳар бир бола хулқи ва қобилияти, ютуқларига қараб рағбатлантириб борилади.

Ўзбек халқи ҳам бошқа халқлар сингари фарзанд тарбиясини муҳим жараён деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам бир пайтнинг ўзида болага ҳам меҳр, ҳам эътибор ва тарбия беришга ҳаракат қилишади. Улар учун фарзандларининг келажакда яхши инсон бўлиб вояга етиши жуда муҳим.

Болани қай усулда тарбиялашдан қатъий назар, ҳар бир ота-онанинг бурчи соғлом, ақлий етук, жисмонан ривожланган, комил инсонни ўстиришдир. Иноқлик, меҳр ва соғлом турмуш тарзига амал қилувчи оилада ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом фарзандлар вояга етиши аниқ.

Теглар:#2014/29

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.2024781
Эзгулик йўлиЖамият

Эзгулик йўли

«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол

31.05.2021327
Болажонлар мароқли дам оладиЖамият

Болажонлар мароқли дам олади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл

01.07.2021143
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176