Ко'кда юлдузлар чарог'он бо'лиши, уни янада ёрқинроқ ко'риниши учун само мусаффо, унинг сарҳадлари эса кенг бо'лмог'и лозим. Жумладан, ҳаётда ҳам ҳар бир инсон о'з исте'додини намойиш этиши учун унга зарур имконият, э'тибор даркор.
Ватандаги ҳар бир ёш, мисоли юлдуз. Уни чақнаб зиё таратиши учун юрт тинч ва фаровон бо'лмог'и лозим. О'з соҳасида иқтидорини ко'рсата олган, зукко қизларга куни кеча 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Зулфия номидаги Давлат мукофоти топширилиши бу го'зал қизларнинг келажакда о'з соҳаси бо'йича янада порлоқ юлдуз мисоли зиё таратишига замин бо'лди, десак муболаг'а бо'лмайди.
1996-йили Бухоро вилоятининг Қорако'л туманида туг'илган Нафосат Жо'рабекова ҳам бу йили ана шундай э'тирофга муносиб деб топилган бахтли қизлардан бири.
Нафосат Улуг'бек ака ва Насиба опаларнинг эрка қизи бо'лишига қарамасдан анча мустақил, тиришқоқ, чет тилларга нисбатан иштиёқи баланд бо'лди. Қизалог'ида иқтидор ва интилувчанликни ко'риб, ота-оналари Нафосатни Бухоро шаҳридаги 53-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумий о'рта та'лим мактабида таҳсил олишига имконият яратиб беришди. Орзулари осмон қиз Нафосат о'қиш чог'ида инглиз ва рус тилларини мукаммал о'рганиб, таниқли ёзувчи ва адибларнинг кичик-кичик ҳикояларини таржима қилиб турар, шундай ҳикоялардан илҳомланиб о'зи ҳам наср ё'налишида қалам тебратарди.
2012-йил Нафосат учун омадли келди. О'з ижод маҳсулини инглиз тилига таржима қилиб, “Бег'убор олам” номи остида нашрдан чиқарди. Китобда иқтидорли қизнинг о'й-ҳаёллари, ички кечинмаларининг инглиз тилидаги таржималари о'рин олган бо'либ, о'қувчи ва о'қитувчилар орасида илиқ кутиб олинди.
Изланувчан ижодкор қиз ижод қилиш давомида қалами чарҳланиб, со'з бойлиги ортиб борди. О'тган йилнинг о'зида “Келажак овози” танловининг республика босқичида наср ё'налишида г'олибликни қо'лга киритди.
“Мустаҳкам оила йили”га баг'ишланиб о'тказилган “Мустаҳкам оила – оқибатли болалар” номли иншолар танловида фахрли иккинчи о'ринни эгаллади.
Ота-онасининг далдаси, устозларининг ко'маги ва о'гитлари унга куч ва илҳом баг'ишлади. Шунингдек, “Ватан ягонадир” мақолалар танловининг республика босқичидаги г'алабаси ҳам о'з устида тинимсиз изланган қизалоққа қо'йилган муносиб баҳо бо'лди.
– Ота-онам зеҳнли, зиёли ва илм қадрини баланд тутадиган танти инсонлардир. Шунинг учун биз фарзандлардан ко'п китоб билан ошно бо'лшимизга, илм ё'лини маҳкам тутишимизга ундайдилар. Менинг кичик бир меҳнатимни юқори баҳолаб, юксак мукофотга муносиб деб топган она халқим, элим, жумладан, Юртбошимиздан чуқур миннатдорман, - дейди Нафосат. – Онам Насиба Жо'рауева туманимиздаги 15-о'рта та'лим мактабида биология фанидан о'қувчиларга сабоқ беради. Устозларим, шунингдек, волидамнинг муаллимлик фаолиятини кузата туриб, уларга жуда ҳавасим келади. Мен ҳам келажакда о'з ҳаёт ё'лимни о'қитувчилик соҳаси билан бог'лашга қарор қилдим. Зеро, устозлик ҳам она мисоли инсонларга ма'навий ҳаёт баг'ишлайди.
Н. Жо'рабековада Зулфия номидаги Давлат мукофотининг топширилиши баробарида унинг зиммасига катта мас'улият ҳам юклатилди. Нафосат ҳозирда Бухоро давлат университети қошидаги 3-академик лицейнинг 1-босқичида таҳсил олмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
