Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Нафосат олами” – нафосат беллашуви

11.03.2013
61 марта ўқилди
“Нафосат олами” – нафосат беллашуви

Сўнгги йилларда фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, Юртбошимиз бежизга “Фарзанд­лари соғлом юрт қудратли бўлур”, деб таъкидламаган. Бугунги кунда ёшларимизга яратилаётган имкониятлардан дилинг яйраб, уларнинг чиндан ҳам буюк келажак ворислари эканликларига шубҳа қилмайсан.

Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳам қатор йиллардан бери айнан ана шу соҳада самарали фаолият юритиб келаётган нодавлат ташкилотлардан биридир.

Жамғарма томонидан мунтазам равшда ўтказилиб келинаётган турли спорт мусобақалари, кўрик-танловлар ёш истеъдодларни кашф қилиш ҳамда уларга йўл-йўриқ кўрсатиш учун катта имконият бўлмоқда.

Куни кеча 8 март – “халқаро Хотин-қизлар куни”га бағишлаб, Республика Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Сен ёлғиз эмассан” Республика Болалар жамоатчилик жамғармаси, “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ижроия қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан ташкил этилган “Соғ­лом авлод учун” кубоги учун “Нафосат олами” шиори остида II республика спорт фестивали бўлиб ўтди. “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтказилган мазкур спорт мусобақасида жами 300 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиб, 1998-2004 йилларда туғилган ўсмир болалар ва 2000-2006 йилларда туғилган қизлар ўз тоифаларида кураш олиб боришди. Спортнинг сузиш, синхрон сузиш, спорт гимнастикаси, бадиий гамнастика, спорт рақси, гимнастрада каби турларида фестивал иштирокчилари ўзларининг жозибали чиқишлари билан томошабинларни ҳайратга солишди. Жумладан, бадиий гимнастика бўйича Мадина Эрназарова, Диёра Ҳакимова, Ангелина Фокина, Илона Тен, София Қосимова, спорт гимнастикаси бўйича Фаёз Нажмиддинов, Азиз Усмонхонов, Владимир Ляпин, Робия Маҳмудова, Дилдора Орипова, Наима Ниғманова, сузишда Шерзод Эркинов, Миржалол Жаҳонгиров, Дилрабо Султонова, Дилдора Акмалова биринчи ўринни қўлга киритди. Гимнастрадада Сергели, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманлари ёшларининг чиқишлари ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.

Ушбу фестивал ҳам ёш иқтидор эгаларини қизғин беллашувларга чорлаш баробарида, улар ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, айниқса, қизларни спортга жалб этишга хизмат қилаётир.

“Нафосат олами” спорт фестивалини ўтказишдан асосий мақсад спортчи қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни жисмонан бақувват, баркамол ва соғлом бўлишига ҳамда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига ҳисса қўшишдан иборат.

Теглар:#2013/10

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782