Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Нафис ҳаракатлар жозибаси

23.04.2013
61 марта ўқилди
Нафис ҳаракатлар жозибаси

Қадди-қомати нозик гулғунчалар сингари қизларнинг бадиий гимнастика машқларини маҳорат билан бажараётганини кўриб завқланиб кетасиз. Улар гўё моҳир раққосалардек нафис рақс ижро этишар, оҳангларга мос ҳаракатлар эса бетакрорлиги билан ажралиб турарди. Бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, акробатика, синхрон сузиш, спорт рақсида ўз иқтидорларини намойиш этаётган гўзаллик маликаларига чинданда ҳавас қилсанг арзийди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг республика миқёсида ўтказиб келаётган “Синхрон сузиш”, “Нафосат олами” спорт мусобақалари, “Сув париси” очиқ чемпионати нафақат ғолибларни аниқлаш балки болалар, айниқса, қизларни спортга жалб этиш, уларни соғлиғини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутмоқда.

2012 йилнинг декабрь ойида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамкорликда ўтказган “Соғлом авлод учун” кубоги IX республика турнирида қатнашган ёшлар ўз вилоятлари шаънини муносиб равишда ҳимоя қилишди. Стол тенниси бўйича қизлар ўртасида Наманган вилоятидан Сагдиана Мамадалиева III ўринга лойиқ топилган бўлса, навоийлик Ситора Облоқулова II ўринни эгаллади. I ўрин Тошкент вилоятидан Комила Холиқовага насиб этди. Ўғил болалар ўртасидаги жуфтлик ўйинларида Сирдарё вилоятидан Зариф Мамаражабов III ўрин соҳиби, Тошкент вилоятидан Шерзод Маматқулов II ўринни, Тошкент шаҳридан Шоҳруҳ Қодиров I ўринни қўлга киритди. Жамғарма ва унинг минтақавий филиаллари томонидан болалар спортини ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлаш борасида биргина 2012 йилнинг ўзида 1000 га яқин мусобақалар ўтказилиб ғолиблар муносиб равишда тақдирланди.

Айниқса, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида мактабгача таълим муассасалари ўртасида икки босқичда ўтказилган “Кичкинтой-ширинтой” спорт мусобақаларида 1267 нафардан зиёд боғчаларнинг 10 минг нафардан зиёд тарбияланувчилари иштирок этгани қувонарли ҳолдир. Бир сўз билан айтганда келажагимиз бўлган ўғил-қизларимизнинг танни тобловчи спорт билан мунтазам равишда шуғулланишларида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жам­ғармаси томонидан ташкил этилган спорт мусобақалари муҳим аҳамиятга эга.

Теглар:#2013/16

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020332