Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Музейлар – тарихнинг жонли қиёфаси

11.07.2014
80 марта ўқилди
Музейлар – тарихнинг жонли қиёфаси

Истиқлол йилларида юртимизда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Қаровсиз ҳолга келиб қолган муборак қадамжолар Юртбошимиз раҳнамолигида обод манзилгоҳларга айлантирилди ҳамда кўплаб янги музейлар ташкил этилди. Ана шундай масканлардан бири Темурийлар тарихи давлат музейи пойтахтимизнинг марказида, Амир Темур хиёбони билан туташ жойда қад ростлаган.

Темурийлар давридан сўзловчи мазкур музей 1996-йил Соҳибқирон таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан бунёд этилган. Ҳар куни ишдан қайтаётганимда бу бино ёнидан ўта туриб, юртимизнинг турли гўшаларидан келган ўқувчи ёшлар устозлари ҳамроҳлигида музейни завқу-шавқ билан томоша қилаётганига гувоҳ бўламан.

Дарвоқе, Соғлом бола йили муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан аҳолининг музейларга бепул кириши учун ҳар йили давомий равишда “Музейлар ҳафталиги”ни ўтказиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Хуллас, навбатдаги саёҳатим Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Алимкент шаҳарчасида жойлашган 7-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчилари билан биргаликда ўтди.

– Темурийлар музейига биринчи бор келишим. Дарсликларда аждодларимиз тузган давлат, улар яшаган давр ҳақида ўқиганман-у, бироқ ана шу давр ҳаётини ҳис этиш янада завқли экан. Музейда мени ҳайратга солган нарса шу бўлдики, Туркманистон, Қозоғизтон, Қирғизистон, Озарбайжон ва яна кўплаб мамлакатларнинг президентлари, махсус делегатлари бу ерга ташриф буюриб, юртимиз, аждодларимиз ҳақида илиқ хотираларини ёзиб қолдиришган. Айтганча, менинг исмим Темур ва мен бу ном билан, Ватаним билан фахрланаман! – дейди жилмайиб суҳбатдошимиз.

Ҳа, пойдевори мустаҳкам юртнинг келажаги истиқболли бўлади. Болаларнинг қалби Ватанга меҳр, аждодларига ҳурмат туйғуси билан лиммо-лим. Уларнинг эзгу орзулар ила улғаяётгани қувонарли ҳол.

Музейни томоша қилар эканмиз, ҳайратга сазовор мўжизалар талайгина эканлигига амин бўлдик. Оқ устунлар кўтариб турган иншоотнинг баландлиги 31 метр, диаметри 70 метр. Гумбазга илинган 500 та ёритгичдан иборат “зумрад” қандилнинг оғирлиги 2 тоннадан ошади.

Музей 3 қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватида анжуманлар зали, маъмурият жойлашган. Иккинчи ва учунчи қаватларда эса темурийлар давридан ҳикоя қилувчи осори атиқалар ўрин олган.

Тарихдан маълумки, темурийлар даврида барча соҳалар жадал суратларда ривожланган. Ўлкамизда кўплаб бунёдкорлик ишлари амалга оширилган. Таълим, санъат, маданият, ҳунармандчилик юқори чўққига кўтарилган. Музейда темурийлар даври сивилизациясидан хабар берувчи қўлёзмалар, кумуш ва мис тангалар, сопол идишлар, китоблар, ҳаттотлик санъатидан нусхалар, Амир Темурнинг Франсия қироли Карл ВИ га йўллаган мактуби, ХИВ-ХВ асрга оид бронза ва шиша идишлар, меъморий безак намуналари, ҳарбий кийим, аскарларнинг қурол-яроқ анжомлари, 1941-йил Самарқанддан топилган Амир Темурнинг қоши, Бибихоним мунчоғи каби уч ярим мингдан зиёд ноёб ёдгорликлар сақланади.

– Ўқувчиларни деярли ҳар ой турли музейларга олиб борамиз, – дейди 7-умумтаълим мактаб ўқитувчиси Шаҳло Равшанова. – Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, қолаверса, ёш авлодни ватанпарварлик, халқига садоқат руҳида тарбиялаш, аждодларининг буюк ишларидан ўрнак олиши, қадриятларни эъзозлаб улғайиши мақсадида маънавият кунларини тез-тез ташкил этяпмиз.

“Тарих – жонли кўзгу, – дейди доно халқимиз. Бу ҳикматнинг айни ҳақиқат эканини музейга саёҳат жараёнида яна бир бор англаб етасиз. Минг бора эшитгандан бир бора кўрган яхши. Оила аъзоларингиз билан саёҳатга келсангиз юқорида ҳикоя қилган экспонатлар-у, турфа хил ажойиботларга гувоҳ бўласиз.

Теглар:#2014/28

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353