Тасвирий санъат музейига йўлингиз тушганми? Агар бормаган бўлсангиз, албатта, музей сафарига отланинг. Зеро, она табиат, атроф-муҳит, қўйингки, жамики борлиқ ранглар ёғдусида ифода этилади. Бу шунчаки ифода эмас, балки рангин бўёқларнинг тараннумидир. Буни расм қаршисида туриб, ўйга толган кишининг юз ифодасидан англаш қийин эмас.
Бир китобни ўқиш учун киши 2-3 кун сарфлайди. Мазмунли кинофилмларга 1-2 соат ва ундан кўпроқ вақти кетади. Саёҳатларга чиқиш ҳам узоқ-яқинлигига қараб маълум кун, ҳатто бир ҳафтани банд этади. Тасвирий санъат асари қаршисида қолиш учун бор йўғи бир неча дақиқагина кифоя, холос. Аммо, инсон шу лаҳзалар оралиғида, воқеа, ҳодиса, ҳолатнинг маълум бир зумдаги кўриниши борасида маълумот олиши билан бир қаторда воқеа ривожи, моҳияти, кишиларнинг маънавий қиёфаси, психологик ҳолати, характери асарнинг бутун бошли маъно-мазмуни, унинг кечинмалари тўғрисида ҳам тасаввур беради. Шунингдек, рассомнинг ўй-хаёлларини англайди, ҳис этади, завқланади. Рассом эса ўқувчига лаҳзалик завқни бахшида этиши учун йилларини, баъзан умрини сарф этишга тўғри келади. Эҳтимол шунинг учундир бундай асарлар миллатнинг миллий бойлигига айланади.
Ўзларининг ўлмас асарларида ижобий қудратини, чиройини, улуғворлигини, адолат тантанасини катта маҳорат билан акс эттирган, уйғониш даврининг буюк истеъдодларидан Леонардо да Винчи, Рафаел, Микеланжело, Тициан кабилар шулар жумласидандир. Хусусан, тасвирий санъат юртимизда ҳам кенг қулоч ёзган. Ўзининг қадимий илдизига ҳам эга. Зеро, ўрта асрнинг моҳир мусаввири Камолиддин Беҳзод чизган суратлар ҳам мана неча асрлар ўтган бўлса-да ҳали-ҳануз ўз қимматини йўқотмаган. Шунингдек, Л. Салимжонованинг “Қиз портрети” (1968), А. Назировнинг “Алишер Навоий” (1968) портрети, Т. Муҳаммедовнинг “Фарҳод ва Ширин” эртагига ишланган иллюстрацияси (1969), Ў. Тансиқбоевнинг “Тоғдаги чироқлар” каби асарлари сара асарлардандир.
Бир сўз билан айтганда, тасвирий санъатнинг ёшларга тарбиявий аҳамияти катта. Шу боис биз эстетик дидимизни шакллантиришга ёрдам берадиган суратларни тарғиб қилишимиз, улар билан яқиндан таништириб, тенгдошларимиз ва келажак авлодга маънавий завқ улаша олишимиз керак. Бунинг энг яхши йўли эса, албатта, санъат музейларига бориш. Баъзи ёшлар санъат музейига бориб сурат томоша қилишни шунчаки эрмак ёки вақт ўтказишнинг бир йўли деб билди. Аммо бунда биз англаб етмаган жиҳатлар ҳам йўқ эмас.
Мусаввир Ватаннинг бепоён манзаралари, сирли ва тароватли сўқмоқлардан тортиб, ҳосилидан қадди букилган дарахтларга тўла боғ-роғларини, юртимиз манзараларини ранглар орқали ифода этаркан, ўқувчи табиатининг бетакрорлигидан завқланади. Юртнинг ўша масканларида кезгандай бўлади. Сўнг қалбида мана шундай жаннатмонанд Ватанда яшаётганидан фахрланади. Соҳибқирон Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Беруний, Алишер Навоий, Лутфий, Бобур каби буюк аждодларимиз сиймоси муҳрланган суратлар эса, бизга буюк аждодларимиз борлигидан ғурурланиш, уларга муносиб ворислар бўлишдай эзгу ҳислатларни инъом этади. Ана шу ватанпарварлик руҳининг жўш уриши эмасми!? Тасвирий санъатнинг таъсири эмасми!?
Эртак қаҳрамонларига ишланган суратлар-чи? Уларни севиб томоша қилмаган одам камдан-кам топилади. Биргина “Зумрад ва Қиммат”, “Эгри билан тўғри” каби эртакларга ишланган суратлардан қанчалар завқ олади, киши. “Алпомиш”, “Кунтуғмиш”, “Гўрўғли”, “Балогардон”, “Ёдгор” каби достонларга ишланган суратларни кўриб афсонавий қаҳрамонларнинг мислсиз жасорати, мардлиги, ёв билан бўлган қаҳрамонона тўқнашувлари ўқувчи кўз олдида гавдаланади.
Мен юқоридаги фикрларим билан тенгдошларимга панд-насиҳат қилиш, у яхши-ю, бу ёмон дейиш фикридан бутунлай йироқман. Шунчаки, дунёнинг бетакрор рангларидан завқ олишни ўрганайлик. Зеро, ана шу бўёқлардан ташкил топган рангин ижод кўнгил туб-тубидаги самимий ҳисларнинг ифодасидир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатИссиқлик тошмаси хавфли эмас, аммо...
Иссиқлик тошмаси – терлашнинг кўпайиши натижасида юзага келадиган тери касаллиги. Иссиқлик, айниқса, янги туғилган чақалоқларда ва ёш болаларда кўп учрайди, кўплаб катталар ҳам бу
СаломатликБир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она
Беш маҳал овқатланиш беш маҳал ош ейиш керак дегани эмас
Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш кунига беш маҳал овқатланиш режимини ташкил қилишдан бошланади. Ошқозоности бези ҳар уч соатда турли гормон ва ферментлар ишлаб чиқаради. Го
Тиббий сабоқларҚандай хасталикларда уқалаш муолажаси мумкин эмас?
Массаж мушаклар зўриқишини қолдириб, уларнинг тонусини оширади, томирлар бўйлаб қон ва лимфалар ҳаракатини тезлаштиради, юрак ишини енгиллаштиради. Массаж пайтида қон таркибида гем
