Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

МУЗАФФАР СПОРТЧИЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

05.09.2012
74 марта ўқилди
МУЗАФФАР СПОРТЧИЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрати музейида 29 август куни XXX ёзги Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлди.

Шу муносабат билан бу ерга давлат ва жамоат ташкилотлари, жамоатчилик вакиллари, спортчилар, мураббийлар, журналистлар йиғилди.

Тадбирда спортчиларимизнинг Лондон Олимпиадасидаги иштироки ва эришган муваффақиятлари Президентимиз Ислом Каримов томонидан спортни ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик самараси экани таъкидланди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида барпо этилган замонавий спорт иншоотларида, умуммиллий ҳаракатга айланган мусобақаларда тобланган ёшларимиз бугун энг нуфузли халқаро турнирларда, қитъа ва жаҳон чемпионатларида юксак натижаларни қўлга киритмоқда.

ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида ҳам спортчиларимиз ўз маҳорати ва салоҳиятини намоён этиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 5 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтадиган ХХХ ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида”ги қарорига биноан спортчиларимизга барча зарур шарт-шароит яратилди. Бунинг натижасида 53 нафар олимпиячимиз мураккаб саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиб, спортнинг ўн беш тури бўйича Олимпия ўйинларига йўлланма олди.

Бу Лондондаги асосий беллашувларда ҳам ўз самарасини берди. Жумладан, эркин курашчимиз Артур Таймазов бу гал ҳам бош совринни қўлга киритиб, уч карра Олимпия чемпиони, деган юксак номга сазовор бўлди.

Дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби Ришод Собиров, бокс бўйича икки карра жаҳон чемпиони Аббос Атоев ва эркин кураш бўйича Пекин Олимпиадаси кумуш медали совриндори Сослан Тигиев Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига биттадан бронза медаль қўшди.

— Лондон Олимпиадасида Ўзбекистон номи, давлатимиз мадҳияси баралла янграшига ўз ҳиссамни қўшиб, Президентимиз Ислом Каримовга берган ваъдамнинг устидан чиққанимдан хурсандман, — деди эркин кураш бўйича уч карра Олимпия чемпиони Артур Таймазов. — Биз, спортчилар эришган муваффақиятлар — бутун халқимизнинг ютуғи. Камтарона меҳнатимизни давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлагани учун Президентимиздан беҳад миннатдормиз.

— Олимпиада ўйинлари шоҳсупасига кўтарилишни болалигимдан орзу қилар эдим, — деди Аббос Атоев. — Мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор туфайли орзуларим ушалди. Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланганим, айниқса, бу унвонни Президентимиз топширгани мени янада мамнун этди.

— Президентимиз Олимпиада ғолибларига юртимизнинг юксак унвонларини топширгани, янги зафарлар тилагани бизга катта куч-ғайрат бағишлади, — деди Ришод Собиров. — 2016 йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига янада масъулият билан тайёргарлик кўрамиз. Олтин медални қўлга киритиб, давлатимиз раҳбарининг юксак ишончини оқлаймиз.

Теглар:#2012/35-36

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Марафон: халқаро мусобақа якунига етдиСпорт

Марафон: халқаро мусобақа якунига етди

V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон

13.03.2023222
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332