Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Мухлис мактублари

14.06.2013
65 марта ўқилди
Мухлис мактублари

Фарг'оналик ёшлар севимли газеталари бо'лмиш "Сог'лом авлод"ни мунтазам мутолаа қилиб боришини бу йилги обуна мавсуми якунига ко'ра аниқладик. Чунки, муштарийларимиз орасида вилоят ёшлари салмоқли о'ринни эгаллайди.

Таҳририятимизга мактуб ё'ллаган муштарийларимизнинг ижод намуналаридан айримларини сиз азиз о'қувчилар ҳукмига ҳавола этамиз.

Фарг'онам

Икки тог'нинг о'ртасида,

Гулга макон ҳур диёр.

Боқсанг ко'зинг қувонади,

Бахт-у иқбол мудом ёр.

Ям-яшилдир кенгликлари,

Зилол сувлар тог'ларида.

Мевалари эрта пишар,

Анор, олма бог'ларида.

Келинг до'стлар, Фарг'онага,

Равон ё'ллар чорлайди.

Меҳмоннавоз халқи қадим,

Истиқболи порлайди.

Дилдора АБДУҲАМИДОВА,

Фарг'она вилояти О'збекистон туманидаги 10-мактаб 8-синф о'қувчиси

Она ватан

Меҳринг юракка туйиб,

Сени астойдил суюб,

Номинг дунёга ёйиб,

О'самиз, Она Ватан.

Сен онамдай ҳокисор,

Ҳеч ким бермайди озор,

Чор-атрофинг чаманзор,

Яшнайвер она Ватан.

Дунёлар лол қарашган,

До'ст-у ёр ҳол со'рашган,

Истиқлоли ярашган,

Бахтимсан, она Ватан!

Дилшодахон МАМАДАЛИЕВА,

О'збекистон туманидаги 10-мактаб, 8-синф о'қувчиси

Нурли келажак

Шукрона айтади лабдаги тилак,

Ко'риб шундай го'зал,

қутлуг' замонга.

Ко'змунчоқлар осиб

қо'йгим келади,

Ко'з тегмасин сира

О'збекистонга.

Шу азиз Ватанда даврон сурамиз,

Бизмиз келажакнинг буюк эгаси.

О'қиймиз изланиб шижоат дилда,

Шунданда мунаввар

юртим эртаси

Соҳибжон ҲОТАМОВ,

Фарг'она шаҳридаги Ёрмозор академик лицейи о'қувчиси

Бувимнинг гаплари рост экан

Кечга томон дугонам Робия­ларникига биргаликда дарс тайёрлагани бордим. Негадир унинг дарс қилишга хоҳиши ё'қдек, нуқул кийим-кечак сотиб олиш ҳақида гапирарди. Унинг ай­таётган кийимлари ҳам антиқа, аллақан­дай тор шимлар-у крас­сов­калар. Унинг бу гапларидан хунобим ошди. То'г'риси, бу кийимларнинг менда ё'қлиги учун эмас, дугонамнинг шунчалар о'згариб кетаётганидан ҳайрон қолдим. Эртаси куни Робия бизникига келди, эгнидаги кийимлари бир ҳолатда, одамнинг кулгуси қистайди. Унга индамасдан уй вазифасини ёзаётганимни ко'риб, секин о'тирди-да дафтарини очганича истар-истамас ёза бошлади.

Шу пайт бувим икковимизни олдига чақириб, оҳиста гап бошлади: Қизларим, о'збекона миллий либослар бо'лмиш адрасу атлас ироқи до'ппи қирқ о'рим соч о'збек қизларининг ибо ҳаёсига ург'у бериб туради. Моданинг ортидан қувиб, охири о'злигини унутган қизларга ҳавас қилманглар. О'збекмисиз, о'збекона юринг. Бувимнинг бу гапларини эшитиб, Робия хижолат тортиб индамайгина уйдан чиқиб кетди. Эртасига мактабга тараддуд ко'раётганимда кимдир эшик қо'нг'ирог'ини босди. Шошиб эшикни очдим ва жойимда қотиб қолдим. Остонада сочлари қирқ о'римда о'рилган эгнида оппоқ кофта ва қора юбка, бошида эса бежирим ироқи до'ппи кийган Робия – ҳақиқий о'збек қизи жилмайиб турарди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782