
Дастлаб шунчаки қизиқиш туфайли икки уя асалари парваришлашни бошлаган Бунёдбек эндиликда йигирма уя асалариси бор тадбиркорга айланган.
Андижон вилоятининг Избоскан туманининг табиати бошқа гўшалари каби сўлим ва бетакрор. Лавҳамиз қаҳрамони Бунёдбек Тўхтасинов шу гўша фарзанди ҳисобланади. Андижон Машинасозлик институти қошидаги 2-сон академик лицейни тамомлаган бу изланувчан йигит ёш бўлишига қарамай, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ташкил этилган ва жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган “Менинг бизнес режам” танловининг республика босқичида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. Натижада Микрокредитбанки томонидан 9 миллион 600 минг сўмлик кредит олишга муваффақ бўлди. Берилган маблағни самарали сарф этиб, дарҳол асаларичилик йўналишида ёш тадбиркор сифатида ўз фаолиятини бошлади.
– Киши қайси бир ишга меҳр билан ёндашса, бунинг натижаси албатта муваффақиятли бўлади, – дейди у.
Бунёдбекнинг сўзларига кўра ёш тадбиркор бежиз асаларичилик йўналишига қизиқмаган. Унинг айтишича, бу касб оилавий “ҳобби”нинг ривожланиши маҳсулидир. Ҳайрулла Тўхтасинов хонадонида икки уя асалари бўлиб, уни кўп йилдан бери парваришлашади. Хуллас, оилавий анъана Бунёдбекнинг келажакдаги мақсадига айланди. Ва табиийки, давлатимиз томонидан яратилган кенг имкониятлар барча ёшлар қатори унинг орзу мақсадлари рўёбини ҳам таъминлади.
Чиндан ҳам, ҳозирги кунда ёшларимиз қайси соҳада бўлмасин ўз иқтидорини намойиш этиб, мақсадлари сари дадил одимламоқда. Биргина “Ёш тадбиркор – юртга мададкор”, “Ёш тадбиркор – келажакка пойдевор”, “Менинг бизнес ғоям” каби танловларнинг ўтказилишида кўплаб ёшлар ўзининг мустақил фаолиятини йўлга қўйиши ҳам давлатимиз раҳбарининг “Биз ўз истеъдодли, фидойи болаларимиз, фарзандларимизга билим ва касб чўқилларини забт этиши учун қанот беришимиз керак”, деган сўзларининг амалий исботидир.
– Заргар тилла излагани каби биз ҳам асалариларимиз учун гулзор ва чаманзорларни излаймиз. Ватанимиз, жумладан туманимизнинг ҳар гўшаси чаманзорлиги боис, ҳосилимиз режадигидан ҳам кўп бўлди, – дейди Бунёдбек. – Асаларичиликдан олинадиган фойда етти хазинанинг бири табиий тоза бол бўлса, иккинчиси пахтазорлардаги ҳосилнинг мўллиги ҳисобаланади. Кузатувларга қараганда, айнан асалари уялари ўрнатилган пахтазорлардаги ҳосил бошқа майдонларидагига кўра анчагина кўп. Сабаби арилар гулларнинг чангланишига ёрдам берар экан.
Мустаҳкам билим ва иш кўзини билиш бизнес соҳасида ниҳоятда керакли фазилатдир. Ана шундагина бошлаган иш давомли ва истиқболли бўлиши аниқ. Ўз режаси билан иштирок этган Бунёдбек Тўхтасиновнинг лойиҳаси республика миқёсида иштирок этган 168 нафар ёшнинг бизнес режалари орасида энг пухта ва аниқ тузилган бешта бизнес лойиҳа қаторидан жой олди. Ва 18 ойга фоизсиз кредит олишга муваффақ бўлди. Қўлга киритилган маблағни мақсадли сарф этиш учун Тошкент вилоятидаги Чимён оромгоҳида ташкил этилган уч кунлик ўқув-семинар эса ёш тадбиркорнинг малакаси ошишига кўмак берди.
– Банкдан берилган маблағни арилар ва улар учун керакли бўлган жиҳозларни сотиб олишга сарф этдим. Зеро, қулай шарт-шароит ривожланишнинг асоси ҳисобаланади, – дейди Бунёдбек Тўхтасинов.
Ёш тадбиркорнинг айтишича, асалариларнинг асал йиғиши 4 мавсумга бўлинади. Биринчи мавсум баҳор ойларида бўлиб, иккинчи мавсум ёзнинг илк ойларига тўғри келади. Учинчи мавсум эса, сентябрьда амалга оширилади. Шуниси қизиқки, шифобахшлилик даражаси юқори бўлган асал ана шу учинчи мавсумда йиғиб олинар экан. Сабаби арилар учун бу мавсуда бол йиғиш анчагина осон ва қулай ҳисобланар экан. Бежизга айтишмайди-да табиийлик – энг катта куч, дея. Тўртинчи мавсумнинг асали эса йиғиб олинмасдан, бу ҳосил ариларнинг қишлиги учун сақланиб қўйилади.
Саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ Бунёдбек 20 уя асаларидан ҳозирга қадар 240 кгга яқин асал олишга муваффақ бўлди. Биз ёш тадбиркордан маҳсулот савдоси ҳақида сўраганимизда у “Асал маҳалла-кўй, қишлоқ, қўшни туман ва вилоятлардан ортмайди”, дейди. Бунёдбек режалари ҳақида гапираркан, бу касб унинг даромад манбаи эканини, келажакда Андижон машинасозлик институтининг Маҳсулот сифат менежменти факултетига ўқишга кириш истагини билдирди. Унинг сўзларини тинглаб, “Йигитга қириқ ҳунар оз”, деган сўзлар нечоғли ҳақиқат эканлигига яна бир бор амин бўлдик.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
ТабобатҚандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига
ТабобатТиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция
Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман
ТабобатБуқоқ наслдан наслга ўтадими?
Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к
