Юртимизда навқирон авлод истиқболи йўлида яратилган имкониятлар ўғил-қизларимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган ва кам бўлмасдан вояга етишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бундай эътибор натижасида Ўзбекистон ёшлари халқаро миқёсда ўтказилаётган турли нуфузли танловлар, фестиваллар, фан олимпиадаларида муносиб иштирок этмоқда. Жорий йилнинг 27-31 июль кунлари Хитой Халқ Республикасининг Чанчунь шаҳрида математика фанидан бўлиб ўтган халқаро мусобақада Ўзбекистон жамоаси муваффақият қозонгани бунинг далилидир.
Мазкур интеллектуал беллашувда ўттизга яқин давлатдан олти юздан ортиқ ўқувчи қатнашди. Ушбу мусобақага мамлакатимиз ёшлари ҳам қизғин тайёргарлик кўрди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Билимлар беллашуви”нинг туман (шаҳар) ва вилоят босқичларида фаол қатнашган 6-8-синфларнинг 300 нафар ўқувчисидан иборат махсус жамоа шакллантирилди. Улар орасидан танлов асосида саралаб олинган тўрт нафар ўқувчига алгебра, геометрия, эҳтимоллар назарияси элементлари, математик мантиқ бўйича масалалар ишлашнинг энг илғор услублари ўргатилди.
Натижада Хитойда бўлиб ўтган халқаро мусобақада Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги 17-ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси Жаҳонгир Тўраев, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 8-синф ўқувчиси Аббос Сайлиев якка тартибдаги беллашувда кумуш медалга лойиқ топилди. Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатининг 7-синф ўқувчиси Сайдали Муродиллаев, пойтахтимиздаги 50-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Роберт Честнов фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Турнирда умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаб, мусобақа кубогини қўлга киритди.
– Халқаро мусобақада она Ватанимиз шон-шуҳратини намойиш этганимиз озод ва обод Ватанда, истиқлолнинг чексиз имкониятларидан баҳраманд бўлиб вояга етаётганимизнинг ифодасидир, – дейди халқаро турнир совриндори Жаҳонгир Тўраев. – Бундан чексиз фахрланамиз. Мен математика ўқитувчиси бўлишни орзу қиламан. Бунинг учун юртимизда барча зарур шароит мавжуд.
– Президентимиз томонидан ёш авлод учун яратилган улкан шароитлар фарзандларимизнинг орзуларига қанот бағишлаб, уларни янги-янги марралар сари руҳлантирмоқда, – дейди мусобақа ғолиби Жаҳонгир Тўраевнинг отаси Ҳусниддин ака. – Навқирон авлоднинг камолоти йўлида кўрсатилаётган чексиз эътибор учун давлатимиз раҳбаридан ғоят миннатдормиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
Тиббий сабоқларБолаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?
Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ
Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?
Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра
СаломатликБир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она
