Мутахассислар фикри: чекишни ташлаш учун югуриш билан шуғулланиш керак

10 ҳафтага мўлжалланган Run to Quit дастурида 2016 йили Канадада 178 нафар чекувчи рўйхатга олинди. Ушбу дастур югуриш (унинг туб мақсади беш километр югуришдан иборат), чекишдан тийилиш ёки очиқ ҳавода сайр қилиш бўйича маслаҳатларни, шунингдек мутахассисларнинг телефон орқали берадиган маслаҳатларини ўз ичига олади, деб хабар беради Deccan Chronicle нашри.
72 нафар кўнгилли охиригача дастурда қолишди. Иштирокчиларнинг 91 фоизи чекишни камайтирди. 37 нафар қатнашчи эса чекишни бутунлай ташлашга муваффақ бўлди. Бу углерод монооксидини текшириб кўриш орқали аниқланди. Улар орадан олти ой ўтгандан сўнг ҳам қайтиб чекмади. Дастурда қатнашиш давомида иштирокчилар организмидаги углерод монооксидининг ўртача даражаси уч ҳисса камайди. Бундан ташқари, дастур одамларнинг руҳий саломатлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббий сабоқларФикрим ёмонми ёки хулқим?
Сиз ҳеч ким билан чиқиша олмаяпсиз. Ҳамма сизни ёмон дейди. Сиз эса ҳаммани ёмон дейсиз. Нима қилиш керак? Табиийки, сизда фикримни ўзгартирайми ёки хулқимни деган савол пайдо бўла
ИқтисодЛипомани олиб ташлаш керакми?
Липома – яхши сифатли ўсма, ёғ тўқималаридан тузилган бўлиб, асосан терида, кам ҳолатларда эса сут бези, бош ва орқа мияда ҳам ҳосил бўлади. Ўсма секин асталик билан ўсади ва мали
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
